Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

  •   DiMaX
  •  1739
  •  10.10.2019 12:26

Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

Хитойнинг машҳур AnTuTu бенчмарки Android-смартфонларнинг самарадорлик тестига кўра кучли ўнлигини эълон қилди. Унда жорий йилнинг сентябрида мана шу сервисда синаб кўрилган моделларнинг энг қудратлилари акс этган.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro Premium тақдим этилди ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатди!

Vivo компанияси яқинда «шаршара экранли» дунёдаги илк смартфон – NEX 3 моделини икки хил – 5G-модулга эга ҳамда мазкур чипсиз версияларда тақдим этганди. Ўшанда Vivo NEX 3 5G флагманининг самарадорлиги AnTuTu’да текшириб кўрилганида, у 493 787 балл билан рекорд ўрнатганди.

Энди эса бенчмаркнинг ўзи расман эълон қилган рейтингда унинг очкоси бундан салгина пастроқ, аммо барибир биринчи ўринда турибди. AnTuTu’да тезкор/ички хотираси 8/256 ГБлик Vivo NEX 3 5G модели 483 427 баллик натижа кўрсатган.

Буни қарангки, рейтингнинг иккинчи поғонасини ҳам Vivo маҳсулоти – худди шундай хотира конфигурациясига эга IQOO Pro 5G банд этган – 481 211 балл! Кучли учликни 12 гигабайтлик оперативкага эга ASUS ROG Phone 2 геймерофони 473 917 очко билан якунлаб берган:

Кучлилар ўнлигида тўртинчи, бешинчи ва еттинчи поғоналарни Xiaomi смартфонлари – Black Shark 2 Pro (469 953 балл), Mi 9 Pro 5G (464 807 балл) ҳамда Redmi K20 Pro (456 237 балл – сотиб олиш) моделлари банд этган. Орада олтинчи ўринни Meizu 16S Pro (460 076 балл) эгаллаган бўлса, кейинги учта поғонадан Galaxy Note 10+ 5G (449 269 балл), OnePlus 7 Pro (448 488) ҳамда Huawei Mate 30 Pro (445 446 балл) флагманлари жой олишган.

ЎҚИНГ: Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!