Энг қудратли янги процессор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди

  •   DiMaX
  •  738
  •  01.11.2018 17:17

Энг қудратли янги процессор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди

Купертинолик гигантнинг iPhone XR, iPhone XS ва iPhone XS Max смартфонларида қўлланган Apple A12 процессори айни дамгача расман бозорга чиққан мобил чипсетлар ичида энг кучлисидир. Тўғри, Huawei ўзининг Kirin 980 чипи ундан кучли, дея мақтанганди, аммо амалда...

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорли энг илғор Android-смартфон ҳам тезкорликда iPhone XS’га бас келолмади!

Энди эса ундан ҳам бақувват процессорга эга қурилмалар Geekbench сервисида синаб кўрилгани маълум бўлди. У ҳам бегона эмас – куни кеча расман тақдим этилган iPad Pro 11 ҳамда iPad Pro 12.9 планшетларидир. Уларда қўлланган Apple A12X Bionic чипи эса янги айфонлардаги A12 процессорининг янада такомиллашган версияси ҳисобланади.

Мана, 4 ГБ тезкор хотирали, iOS 12.1 тизимли янги iPad Pro бенчмаркда кўрсатган натижалар:

ЎҚИНГ: 5G-смартфон ва ноутбукларга мўлжалланган Snapdragon 850 илк бор бенчмаркда синаб кўрилди

Буниси эса – iOS 12.1 тизимида ишловчи, «оперативка»си 6 гигабайт бўлган янги Apple планшети намоён этган натижа:

Apple A12X Bionic саккиз ядроли бўлиб, унинг жамланмасида яна етти ядроли график чип ҳам мавжуд. Apple’нинг таъкидлашича, унинг шарофати билан янги авлод планшетлари аввалги iPad Pro’га нисбатан якка ядроли иш режимида 35, кўп ядроли режимда эса 90 фоизга тезкор ишлайди.

Айтиш керакки, куни кеча унча танилмаган бир хитойлик компания кутилмаганда дунёдаги биринчи буклама 5G-смартфонни тақдим этган. У яна бир жиҳатдан биринчи бўлди – у Qualcomm ҳатто расман эълон қилиб улгурмаган Snapdragon 8150 процессори базасида ишлайди! Демак, ушбу янги қурилма ҳали самарадорликда Apple’нинг барча гаджетларидан ўзиб кетиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас...

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!