Энг равон интерфейсли смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил март)

  •   DiMaX
  •  778
  •  02.04.2021 16:52

Энг равон интерфейсли смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил март)

Куни кеча Lenovo компаниясининг ҳали намойиш этилмаган Legion 2 Pro геймерофони Master Lu сервисида самарадорлик бўйича мутлақ рекорд ўрнатган эди. Ушбу бенчмарк жамоаси энди график интерфейси энг силлиқ ишлайдиган смартфонлар рўйхатини чиқарди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг равон ишловчи смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил)

Мазкур тестда смартфонда файлларни нусхалаш, иш столидаги ёрлиқларнинг жойини алмаштириш, веб-саҳифалар ва иловаларнинг, шунингдек галерея ва суратларнинг юкланиш тезликлари баҳоланади. Master Lu мутахассислари март ойи ҳолатига кўра смартфонларнинг ишлаш равонлигини текшириб кўришган ва тестлар натижаларини эълон қилишган.

Унга кўра, Xiaomi бугун савдога чиқарган Mi 11 Ultra флагмани 208,36 баллик кўрсаткич билан ғолиб бўлди. Айтиш керакки, ушбу модел тақдимот куниёқ DxOMark тахтини забт этган (+видео) эди. Қурилманинг энг кучли Snapdragon 888 чипига, 120 герцлик экранга ҳамда MIUI 12.5 график қобиғига эга эканлиги ўз самарасини берган.

Кучли учликка Huawei флагманининг махсус версияси – Mate 40 RS Porsche Design ҳамда энг қудратли процессорга эга энг арзон смартфон – Realme GT ҳам кирган.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Шунингдек, OnePlus 9 Pro флагмани ҳам яхши балл тўплаган. Master Lu мутахассисларининг таъкидлашларича, бу компания смартфонлари ColorOS 11 график қобиғига ўтгач, ишлаш тезлиги ва равонлиги сезиларли даражада ошган.

Ўрта нархли моделлар орасида Xiaomi Mi 11 Youth Edition (Xiaomi Mi 11 Lite), Black Shark 4 ҳамда iQOO Neo 5 яхши натижалар кўрсатган.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон