Энг равон ишловчи мобил операцион тизим ва смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1212
  •  06.07.2021 16:23

Энг равон ишловчи мобил операцион тизим ва смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил июнь)

Биз куни кечагина AnTuTu бенчмаркида жорий йилнинг июнь ойидаги текширувларга асосланган иккита рейтингни эълон қилганмиз. Булардан бири ўз эгаларини рози қилган ўнта смартфон бўлса, иккинчиси энг тезкор Android-смартфонлар рўйхатидир.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда янги Samsung процессори iPhone 12 Pro Max’никидан ҳам ўзиб, рекорд ўрнатди!

Яна бир бенчмарк сервиси – Master Lu мобил операцион тизимларнинг силлиқ ишлаши, равонлиги бўйича рейтингни янгилади. Унда биринчи ўрин Huawei Mate 40 Pro 4G моделига берилди. Айтиш керакки, бу – Huawei компанияси ўзининг HarmonyOS 2.0 операцион тизимида чиқарган илк смартфондир.

Энг равон операцион тизимли смартфонларнинг кучли учталигига Huawei Mate 40E 4G (HarmonyOS 2.0 тизимли) ҳамда Honor 50 Pro (Android тизими устида Magic UI интерфейсли) смартфонлари кирган.

Master Lu мутахассисларининг таъкидлашларича, ушбу рейтингни тузиш учун улар барча мазкур смартфонларда 22 та иловани ишга тушириб кўришган. Айнан янги – HarmonyOS 2.0 операцион тизими бунда тезкорлик ва силлиқ ишлаш бўйича етакчиликка эришган.

ЎҚИНГ: Nokia брендининг Android’сиз флагманлари: 6000 мАс батарея ва 200 МПлик камера!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!