Энг ромсиз ва «учта кўзли» Mate 20 Pro «жонли» суратда: у Vivo NEX ва Mi Mix 3’ни «чангида қолдиради»!

  •   DiMaX
  •  1598
  •  31.07.2018 14:50

Энг ромсиз ва «учта кўзли» Mate 20 Pro «жонли» суратда: у Vivo NEX ва Mi Mix 3’ни «чангида қолдиради»!

Huawei компанияси жорий йилнинг октябрида Mate 20 Pro смартфонини тақдим этишни режалаштирган. Унинг ўзига хос хусусиятларидан бири асло ромсиз дисплейга эга бетакрор дизайни бўлиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: «Жонли» фото: Huawei Mate 20 камида тўртта камерали бўлади!

Кечагина бир инсайдер тақдим этган «жонли» расмда, унинг таъкидлашича, айни шу Huawei Mate 20 Pro акс этган. Унда биринчи кўзга ташланадиган жиҳат – экран атрофида ҳошияларнинг ўта юпқа эканлигидир.

Кўриб турганингиздек, ушбу моделнинг яна битта «фишка»си эса олд камера тирқиши йўқлиги ҳисобланади. Бундан келиб чиқмоқдаки, Mate 20 Pro ҳам корпуснинг ичидан – унинг юқори қиррасидан чиқувчи селфи-камерага эга бўлади. Айни шундай ечимни илк бор Vivo компанияси NEX смартфонида қўллаган; Xiaomi’нинг ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 3 флагмани ҳам шунақа бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Vivo NEX камерасининг жони қаттиқ экан. Балет раққосасининг сакрашини ҳам кўтарди

Айтиш керакки, Mate 20 Pro моделида GPU Turbo технологиясини қўллаб-қувватловчи Kirin 980 процессори қўлланади. Унинг тезкор хотираси 8 гигабайтлик ҳажмга эга, бармоқ изи сканери эса дисплейнинг ўзига интеграция қилинади.

Mate 20 Pro асосий камераси учта объективга эга бўлиб, 42 мегапикселлик суратлар ола билиши ҳам айтилмоқда. Шунингдек, унинг аккумулятори 40 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланади. Агар шу маълумотлар тасдиқланса, у ҳолда Huawei флагмани Vivo Xiaomi’нинг юқорида келтирилган моделларини ҳам «чангида қолдириб» кетиши аниқ.

Дарвоқе, кузатувчилар Mate 20 Pro нархи 5000 юань бўлишини айтишмоқда, бу эса тахминан 732 АҚШ долларига тенг келади.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!