Энг «серкамера» Nokia флагмани яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатяпти!

  •   DiMaX
  •  934
  •  13.09.2018 18:08

Энг «серкамера» Nokia флагмани яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатяпти!

Кейинги пайтларда HMD Global компаниясининг афсонавий бренд остидаги Nokia 9 флагмани хусусида хабарлар кўпаймоқда. Жумладан, у мазкур компаниянинг энг қиммат смартфони бўлаётир, нархи ҳатто iPhone X’никидан ошади.

ЎҚИНГ: Беш модулли инқилобий камерага эга Nokia смартфони илк «жонли» суратда!

Бугун эса хитойлик инсайдерлар яна бир маълумот тарқатишди: Nokia 9 смартфонининг аккумулятори нақ 4150 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлади. Диагоналига 5,9 дюймлик OLED-экранга эга бўлгани учун ҳам ушбу флагманнинг автономлиги анча юқори бўлиши, тўла қувват билан 1,5–2 кун ишлай олиши айтилмоқда.

Айни дамда бозорга тақдим этилган флагманлардан бирортаси бунақа кўрсаткич билан мақтана олмаслигини ҳисобга олсак, Nokia 9 моделини рекордчи, дейиш мумкин. Шунингдек, манбалар ушбу смартфон илғор Snapdragon 845 процессори базасида ишлаши ва бармоқ изи сканери бевосита дисплейга интеграция қилинишини ҳам айтган.

Ҳозирча Nokia 9 тақдимот санаси маълум эмас, лекин бошқа бир смартфонсоз ушбу модел борасида «қовун тушириб» қўйган.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: Samsung ҳали эълон қилинмаган Nokia 9 флагманини Galaxy смартфонига алмаштириб бермоқчи!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!