Энг тез ишловчи флешка яратилди – 600 Мб/сония!

  •   DiMaX
  •  252
  •  30.06.2021 17:21

Энг тез ишловчи флешка яратилди – 600 Мб/сония!

Американинг «Patriot Memory» компанияси дунёдаги энг тез ишлайдиган USB флеш-сақлагични ишлаб чиқди. Номи — «Supersonic Rage Prime 3.2 Gen 2», деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Ҳокимлик ходими камеранинг хотира картасини «еб қўйди»!

Аввало айтиш керакки, «Суперсоник» портатив SSD эмас. Унинг ўлчамлари — 1 x 2,1 x 5,3 см, оғирлиги — 8,2 грамм. Флешка иккинчи авлод type-A USB 3.2 интерфейси орқали ишлайди.

Флешка уч хил — 250 ГБ, 500 ГБ ва 1 ТБ талқинда таклиф этилмоқда. Интерфейсининг ўтказувчанлиги 10 Гбит/с.га тенг, маълумотларни давомий узатишда 600 МБ/с.гача тезликни таъминлайди. Бу хусусияти уни SATA SSD тоифали сақлагичлар даражасига анча яқинлаштиради.

ЎҚИНГ: SSD ёки HDD? Агар компьютердан фойдалансангиз албатта буни ўқинг!

Айтиш керакки, 600 Мб/сония — юқори тезлик, мисол учун, унда битта фильмни 1-2 сонияда кўчириб олиш мумкин.

«Supersonic Rage Prime 3.2 Gen 2» флешкаси Windows, Linux ва MacOS операцион тизимларига мўлжалланган. Нархи 48,8 евродан бошланади.

ЎҚИНГ: Лайфхак: USB-кабел ва флешкани бир уринишдаёқ тўғри киритишни ўрганамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!