«Энг тез ривожланаётган» россиялик блогерлар

  •   Saroy
  •  1861
  •  09.06.2018 12:04

 «Энг тез ривожланаётган» россиялик  блогерлар

Яқинда Россияда блогерларни тадқиқ қилувчи агентлик (РИАБ) мамлакатда энг машҳур блогерлар рейтингини тузиб чиқди. Унда Леонид Парфеновнинг  «Парфенон» муаллифлик  YouTube  каналига  биринчи ўрин берилди.   Унда Леонид Парфенов ўз ҳаёти, саёҳатлари, ижоди ва ўй-ҳаёллари ҳақида мухлислар билан ўртоқлашади, шунингдек, телефон камерасида ўзини ўзи суратга олади. Қизиғи, «Парфенон» айдиторияси 25 ёшдан юқори бўлган маърифатли фойдаланувчилардан ташкил топган.

ЎҚИНГ: MDC Uzbekistan компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

Иккинчи ўрин Уфалик видеоблогер ва рэпер Алишер Моргенштернга берилди. Май ойида унинг канали 25 000 фоизга ўсган ва ҳозир ушбу блогернинг ижодини 1,5 миллиондан зиёд мухлис кузатиб бормоқда. Моргенштерн замонавий рэперлар,  хонандалар  устидан кулади ва пародия қилади, бу билан у, хонандаларнинг ижодини 5 дақиқада ёзиб олса  бўлишини исботлайди. YouTube каналида унга «Изи рэп» лойиҳаси ва блогер Юрий Хованский билан бўлиб ўтган можароси машҳурлик келтирди.

Топ учликдан «Левушка ТВ» болалар канали ҳам жой олди. Леви исмли ёш блогер ўйинчоқларга шарҳ беради, ўйинлар ҳақидаги ғоялари билан ўртоқлашади ва ўзи ҳам ўйнайди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, у ўзининг блогини икки тилда: инглиз ва рус тилларида олиб боради. 2018 йилда бу каналнинг обуначилари бир миллионга етди ва ҳозирга келиб  Левининг аудиторияси 1,5 миллиондан зиёдни ташкил этади. Умуман юқори йигирматаликка жами олтита болалар канали киритилди. Уларнинг муваффақиятига изоҳ берадиган бўлсак, ҳозир болалар ҳам интернетдан, жумладан  YouTube’дан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

ЎҚИНГ: Forbes 2017 йилда энг кўп ҳақ олган блогерларни эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!