Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

  •   DiMaX
  •  2047
  •  25.01.2021 12:35

Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

BankMyCell ресурси смартфонларнинг харид қилинганидан кейинги арзонлашуви бўйича анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Мазкур сервис trade-in (эски телефонларни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштириш) дастурлари доирасидаги нархларни солиштиришга ихтисослашган.

ЎҚИНГ: «Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

Маълум бўлишича, сотилганидан кейинги дастлабки 12 ой давомида iPhone’лар ўз нархининг 16,70 фоизини йўқотар экан. Буни қарангки, Android операцион тизимли смартфонларда бу кўрсаткич икки баравар юқори экан – улар бир йилда 33,62 фоизга арзонлашади!

Хариддан икки йил ўтиб эса iPhone’лар нархи ўртача 35,70 фоизга, Android-смартфонларники бўлса 61,50 фоизга арзонлашади. Тўрт йилда бу кўрсаткичлар тегишлича 66,43 ҳамда 81,11 фоизга етади.

ЎҚИНГ: OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

Алоҳида брендлар бўйича олиб қараганда, арзонлашув тезлиги бўйича етакчилар HTC (-53,08%), Motorola (-42,57%) ҳамда Sony (-39,51%) бўлиб чиққан. Смартфонлари ўз нархини энг секин йўқотадиган брендлар эса iPhone ва, қанчалик ғалати туюлмасин, LG билан Nokia экан.

Apple ҳамда Samsung флагманлари қуйидагича арзонлашган:

Galaxy S20 (9 ойда -34,78%), iPhone 11 (бутун 2020 йил давомида -12,84%)

Galaxy S20+ (9 ойда -30,59%), iPhone 11 Pro (бутун 2020 йил давомида -21,31%)

Galaxy S20 Ultra (9 ойда -36,30%), iPhone 11 Pro Max (бутун 2020 йил давомида -15,96%)

ЎҚИНГ: Realme янги «автономлик монстри»ни атиги 108 доллардан сотувга чиқарди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!