Энг тез зарядланадиган смартфонлар топ ўнталиги

Энг тез зарядланадиган смартфонлар топ ўнталиги

Шубҳасиз, ҳозирда смартфонлар кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланган. Уларга шу қадар берилиб кетганмизки, баъзан уларни қувватлашга қўйгандан кейинги бўш вақтимизда нима қилишимизни билмай қоламиз. Аввалари телефонларимизни шунчаки зарядланишини хоҳлаган бўлсак, эндиликда уларнинг тўлиқ қувватланиб олиши учун 2 соат кутишга ҳам сабримиз етмай қоляпти. Шундан қилиб, смартфонлар бозорида тезкор зарядлаш технологиясига эга бўлган смартфонлар учун талаб янада ошди ва компаниялар ўз смартфонларини янада тезкор зарядлаш хусусияти билан чиқаришни бошлашди, ҳатто, сўнгги икки йилдаги айрим моделлар 100 Вт тезликда қувватлаш технологиясига эга бўлди. 

AnTuTu бенчмарки жамоаси энг тезкор зарядланадиган смартфонлар топ ўнталиги рўйхатини эълон қилди. Рўйхат смартфонларнинг 5% дан 100% гача зарядланиши вақтига кўра тузилган бўлиб, ундаги телефон 120 Вт ёки ундан юқори тезкор қувватлаш хусусиятига эга.

Фото: AnTuTu

Рўйхатнинг энг биринчи ўрнини яқинда тақдим қилинган, дунёдаги илк 200 Вт тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган смартфон, iQOO 10 Pro эгалланган ва уни 5% дан 100% гача қувватлаш учун атиги 9 дақиқа-ю 48 сония кифоя.

1. iQOO 10 Pro - 9 дақиқа, 48 сония

Ундан кейинги иккинчи ўринни беш дақиқа фарқ билан эгаллаган смартфон ҳам iQOO брендига тегишли бўлиб, у 120 Вт қувватланиш стандарти билан таъминлаган. Шу ва учинчи, тўртинчи ўрин эгалари бир-бирларидан сонияларга фарқ қилишади:

2. iQOO 9 Pro - 14 дақиқа, 51 сония

3. Black Shark 5 - 14 дақиқа, 53 сония

4. iQOO 7 -  14 дақиқа, 55 сония

Топ бешлик 15 дақиқа-ю 28 сонияда 5 фоиздан 100 фоизгача қувватланадиган Red Magic 7S Pro билан якунланади.

5. Red Magic 7S Pro - 15 дақиқа, 28 сония 

Рўйхатнинг қолган ярми эса қуйидагича давом этади:

6. Red Magic 7 Pro Transparent Edition - 16 дақиқа 47 сония 

7. Realme GT Neo3 - 16 дақиқа 56 сония 

8. Nubia З30 Pro - 17 дақиқа 41 сония

9. Red Magic 7 Transparent Edition - 18 дақиқа 26 сония

10. Xiaomi 12S Pro - 19 дақиқа 47 сония

Рўйхатдаги смартфонларнинг деярли ҳаммаси ҳар хил батарея ҳажми эга. Катта ҳажмдаги батареяни қувватлаш учун эса кўпроқ вақт керак бўлади. Шундай экан AnTuTu жамоаси телефонларнинг дақиқасига қанча ҳажмда қувватланишига оид рўйхатни ҳам тақдим қилди:

Фото: AnTuTu

Ушбу рўйхатда ҳам iQOO 10 Pro дақиқасига 455.6 ҳажмдаги батарея зарядланиши билан биринчи ўринни олган.

  1. iQOO 10 Pro - 455.6
  2. Red Magic 7S Pro - 307
  3. iQOO 9 Pro - 300.7
  4. Black Shark 5 - 296.8
  5.  iQOO 7 -  254.7
  6. Red Magic 7 Pro Transparent Edition - 254.7
  7. Realme GT Neo3 - 252.5
  8. Red Magic 7 Transparent Edition - 231.9
  9. Nubia Z30 Pro- 225.7
  10. Xiaomi 12S Pro - 220.9

ЎҚИНГ: Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда