Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

  •   DiMaX
  •  1154
  •  21.01.2021 17:23

Энг тезкор Android-смартфонлар ва энг силлиқ ишловчи график қобиқ (Master Lu рейтинглари, 2020 йил)

Master Lu бенчмарки куни кеча 2020 йил якунларига кўра энг равон ишловчи смартфонлар топ-ўнталигини чиқарган эди. Ушбу сервис жамоаси энди Android операцион тизими базасидаги график қобиқни ва энг тезкор смартфонлар рейтингини маълум қилди.

ЎҚИНГ: 2020 йил сўнгида бешта нарх тоифасида энг қудратли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари)

Рейтинг адолатли бўлиши учун Master Lu сервисида ўтган йилнинг 1 январидан то 31 декабригача, камида 100 марта текширилган смартфонларнинг натижалари олинган.

Бенчмарк экспертларига кўра, Oppo компанияси ўз смартфонларига мўлжаллаб чиқарган ColorOS график қобиғи «2020 йилнинг энг силлиқ ишловчи интерфейси» дея эътироф этилган.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони (DxOMark рейтинги)

Master Lu бенчмарки текширувлари натижаларига қараганда, Huawei Mate 40 Pro+ флагмани ўтган йилнинг энг самарадор смартфони бўлиб чиққан. Эслатиб ўтамиз, AnTuTu бенчмаркининг 2020 йил декабрь ойи рейтингида бу флагман иккинчи ўринни олган эди.

2020 йилнинг энг тезкор смартфонлари рўйхатига яна Asus ROG Phone 3, Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (ёки Redmi K30 Ultra), Galaxy Note 20 Ultra, Xiaomi Mi 10 ва бошқалари кирган.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!