Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

  •   DiMaX
  •  2432
  •  06.12.2019 14:22

Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Terabayt.uz нашри смартфонларнинг самарадорлиги бўйича AnTuTu, Master Lu ва Geekbench сингари бенчмарк сервислари эълон қилган рейтингларни эълон қилиб келмоқда. Шулардан навбатдагиси Хитойда жуда оммалашган Master Lu сервиси томонидан тақдим этилган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

Мазкур рейтинг фақат 2019 йилнинг ноябрь ойида савдога чиқарилган кучли смартфонларнинг текширув натижаларини акс эттирган. Шу боисдан ҳам унга Huawei Mate 30 Pro ёки Samsung Galaxy Note 10 (сотиб олиш) сингари зўр флагманлар кирмаган.

Шундай қилиб, Master Lu рейтингида Honor V30 Pro флагмани 171,57 балл билан етакчилик қилмоқда. Ушбу модел ҳали тақдим этилмасидан бурун AnTuTu бенчмаркида ҳаммани ҳайратга солган эди. Стандарт талқиндаги Honor V30 ҳам чаккимас – 170,52 баллик натижа билан иккинчи ўринда. Бу икки смартфон ҳам Kirin 990 процессори базасига қурилган.

Кучли учликни 159 балл билан Samsung Galaxy Fold букламафони якунлаб берган. Snapdragon 855 процессори ва 12 ГБлик тезкор хотирага эга бўлган мазкур қурилма анча қиммат – 2300 доллар бўлишига қарамай, хитойликлар унинг илк партиясини атиги 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишган эди.

Кучлилар рейтингида навбатдаги ўринларни тегишлича Lenovo Z6 Pro 5G, Samsung W20 5G, Xiaomi Mi CC9 Pro, Vivo S5 ҳамда Vivo Z5i моделлари эгаллаган.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ саккизинчи ҳафта)