Энг универсал супершпион троян боис ярим миллиард дона смартфон хавф остида

Энг универсал супершпион троян боис ярим миллиард дона смартфон хавф остида

Next-Generation Security Platform виртуал ҳимоя платформаси яратувчиси бўлган Palo Alto Networks компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтда халқаро электрон мобил платформада тарқалаётган SpyDealer троян вируси жаҳон бўйлаб ярим миллиард дона смартфонга хавф солиб турибди.

SpyDealer троян дастури турли мессенжерларга кириб, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўғирлайди. Шунингдек, бу вирус фойдаланувчилар ўртасидаги телефон суҳбатларини ёзиб олади, SMS-хабарларни ўқиб, қурилма камерасида суратга олади.

Бу троян қандай ишлайди?

Palo Alto компанияси мутахассисларига кўра, зарарли дастур Google Play Store дўкони, GoogleService ва  GoogleUpdate хизматлари орқали тарқалмоқда. Шунингдек, бу троян жамоат жойларидаги Wi-Fi-уланишлар орқали ҳам фойдаланувчиларга таҳдид солади.

SpyDealer смартфонга кириб олгач, қурилмага нималар юклаб олинаётгани тўғрисида маълумотларни олиб туради ва муаллифларига ҳисобот беради. У SMS-хабар орқали ҳаккерлардан 100 минглаб турдаги буйруқларни қабул қила олади.

Троян, шунингдек телефон рақами, мобил қурилманинг халқаро идентификатори, мобил абонентнинг халқаро идентификатори маълумотларини, SMS ва MMS хабарларни, контакт рўйхатини, телефон қўнғироқлари тарихини, фойдаланувчи жойлашган географик манзил ва Wi-Fi тармоғига уланишлар тўғрисидаги маълумотларни ўғирлайди.

Шу билан бирга, бу хавфли троян WeChat, WhatsApp, Skype, Line, Viber, QQ, Tango, Telegram, Sina Weibo, Tencent Weibo каби таниқли мессенжерлар, Facebook иловаси, Android браузери, Firefox ва Oupeng браузерлари, QQ Mail, NetEase Mail, Taobao ва Baidu Net Disk каби электрон почта хизматларига кириб ҳам зарур маълумотларни ўғирлайди. Ҳаттоки, бу вирус ёрдамида қўнғироқларни қабул қилиш,  скриншотлар олиш ҳам мумкин. Шу тахлит, бу троян смартфондаги универсал супершпионга айланиши мумкин.

Ким хавф остида?

Ҳозирча SpyDealer троян дастуридан энг кўп хитойликлар жабр кўришмоқда. У асосан маҳаллий коммуникация иловаларига хуруж уюштирмоқда.

Бу "қурбон"ларнинг аксарияти Android 2.2.x — 4.4.x, Android 5  операцион тизимлари фойдаланувчилари бўлишмоқда.

Таҳлиллар жабрланган мобил алоқа фойдаланувчиларининг 25 фоизини эскириб қолган Andriod смартфон эгалари эканини кўрсатмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу троян тез орада Android тизимининг янги версияларига ҳам таҳдид ўтказа бошлайди.


Мутахассислар смартфон операцион тизимини имкон қадар тез-тез янгисига алмаштириб, шубҳали электрон ресурслрага кирмасликни тавсия қилишмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!