Энг хавфли ноутбукка ҳам харидор топилди – у рекорд нархда сотилди!

  •   DiMaX
  •  1587
  •  29.05.2019 14:55

Энг хавфли ноутбукка ҳам харидор топилди – у рекорд нархда сотилди!

Интернет-рассом Го О Донг нақ олтита энг хавфли вирус жойланган ноутбукни кимошди савдосига қўйгани ҳақида хабар бергандик. «Шуни оладиган тентак бормикан ўзи?» деганлар ҳам бўлди, аммо...

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг хавфли ноутбук аукционга қўйилди: бошланғич нархи миллион доллардан ошиқ!

Хулласи калом, аукционда чиндан ҳам савдо қизиди ва ниҳоят бу хавфли ноутбук сотилди. Ўзиям рекорд даражада қиммат нархда – нақ 1,345 миллион долларга кетди бу матоҳ!

Айтиб ўтиш керакки, ушбу хавфли ноутбукни киберхавфсизликка ихтисослашган DeepInstinct компанияси «The Persistence Chaos» («Барқарор хаос») лойиҳаси доирасида тайёрлаган. Ушбу ташкилот ва Го О Донг ўзаро келишиб, 2008 йили ишлаб чиқарилган Samsung NC10-14GB ноутбукини сотиб олишган ва инсоният тарихидаги энг хавфли олтита вирусни унга ўрнатишган.

Интернет-рассомнинг айтишига кўра, 11 йил аввал бу ноутбук нархи 499 доллар бўлган, уни вируслар билан «таъминлаш» ва умуман жиҳозлаш учун эса 10 минг доллардан ошиқ маблағ сарфланган. Лекин аукциондаги нархи билан солиштирсак, бу харажатлар арзимас бир миқдорга ўхшаб қолади.

Дарвоқе, энг хавфли ноутбукни сотиб олган харидор ўз шахсини очиқламаган. Ишқилиб, келажакда у «Пандора қутиси»ни очиб юбормасин-да...

Эслатиб ўтамиз: ҳеч қанақа вируси бўлмаган, яп-янги ноутбукларни 2 119 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Lenovo тарихдаги энг қудратли процессорга эга илк 5G-ноутбукни тайёрлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!