Энг хавфсиз смартфонлар рейтинги билан танишинг! (2019 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  5757
  •  11.02.2019 09:59

Энг хавфсиз смартфонлар рейтинги билан танишинг! (2019 йил февраль)

Мобил қурилмаларнинг маълум миқдорда ўзидан радиация нури чиқаришидан хабаримиз бор. Электромагнит нурланиши бўйича энг хавфли смартфонлар рейтингини куни кеча эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энг зарарли смартфонлар ўнталиги (2019 йил февраль): биринчи ўринда – Xiaomi’нинг оммабоп модели!

Бундан ташқари, Statista таҳлил компанияси зарарли нурларни энг кам миқдорда таратувчи ўн олтита смартфон моделини ҳам маълум қилган. Унга кўра, Samsung Galaxy Note 8 – бу жиҳатдан энг хавфсиз гаджет экан. Кучли учликка яна ZTE Axon Elite ҳамда LG G7 моделлари ҳам кирган.

Умуман олганда, бу борада Samsung етакчи: энг хавфсиз 16 моделнинг нақ ярми унинг маҳсулотларидир: Galaxy Note 8, Galaxy A8, Galaxy S8+, Galaxy S7 Edge, Galaxy S9+ (сотиб олиш), Galaxy J6+ (сотиб олиш), Galaxy J4+ ва Galaxy S8.

ЎҚИНГ: Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.