Энг янги – Nokia 8.1 смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  589
  •  20.10.2018 15:20

Энг янги – Nokia 8.1 смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»!

HMD Global компанияси яқиндагина ўзининг Nokia X7 (ёки Nokia 7.1 Plus) смартфонини намойиш этган эди. Энди эса унинг тахминан шунақа нарх тоифасидаги яна битта телефон тайёрлаётгани фош бўлди.

ЎҚИНГ: 245 долларлик Nokia X7 (ёки Nokia 7.1 Plus) тақдим этилди: Android 9.0 Pie тизимли ва Snapdragon 710 чипли!

Афсонавий бренднинг навбатдаги смартфони Nokia 8.1 деб аталади ва у аллақачон Geekbench сервисида текшириб кўрилган. Ушбу базада сақланиб қолган маълумотларга кўра, янги гаджет ҳам Nokia X7 каби Qualcomm Snapdragon 710 процессорига ва Android 9 операцион тизимига эга.

Бенчмаркда синаб кўрилган Nokia 8.1 смартфонининг тезкор хотираси 4 гигабайт ҳажмли. Лекин унинг каттароқ «оперативка»ли варианти ҳам чиқарилса керак. Кўриниб турибдики, бу гаджет ушбу туркумнинг аввалги вакиллари – Nokia 8 ва Nokia 8 Sirocco сингари флагманликка даъво қила олмайди. Афсуски, бу телефоннинг бошқа хусусиятлари ҳамда тақдимот санаси ҳозирча маълум эмас.

Дарвоқе, мазкур бренднинг афсонавий телефони янги талқинда қайта ишлаб чиқарилганидан хабарингиз бор. Terashop.uz интернет-дўконимизда шу Nokia 3310 (2017) моделини 462 000 сўмга сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Барча Nokia смартфонлари эгалари учун ажойиб сюрприз бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!