Энг яхши битирувчилар ТАТУга имтиҳонсиз қабул қилинади!

  •   DiMaX
  •  1744
  •  07.05.2019 17:44

Энг яхши битирувчилар ТАТУга имтиҳонсиз қабул қилинади!

6 май куни Марғилон шаҳрида навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Тантанали очилиш маросимида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ва Марғилон шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев қатнашди, дейилади вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ:  Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

Эътироф этиш керак, АКТ вазирлиги давлат ҳокимияти органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда ишлашни йўлга қўймоқда. Аввалроқ шундай ҳамкорликдаги бир қатор ўқув марказлари очилган эди.

ТАТУ Фарғона филиали директор ўринбосари Фарҳод Мулайдинов шундай дейди:

– Рақамли технологиялар ўқув марказида компьютер, робототехника, киберўйинлар тўгараклари ишлайди. Шунингдек, тўрт хил ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилган. Булар: компьютер технологиялари, ахборот технологиялари, график тасвирий дизайнерлик, замонавий веб-дастурлашдир. Шуни таъкидлаш керакки, барча шаҳар ва туманларда шундай ўқув марказлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. ТАТУ Фарғона филиали талабалари бу ерда амалиёт ўташ, тренер-ўқитувчилар бўлиб ишлашлари йўлга қўйилади. Ҳа, марказ асосан ёшлар учундир. Бироқ унда ёшидан қатъи назар барча истовчилар сабоқ олишлари мумкин. Лойиҳалари бўла туриб, уни амалга ошира олмаётган ёш тадбиркору бизнесменларга ҳам кўмак кўрсатилади. Улар қўллаб-қувватланади. Шунингдек, бу каби марказларда яхши ўқиган вилоят ёшларининг икки нафарига ТАТУга (бир бюджет ва бир тўлов-контракт асосида) ўқишга кириш имтиёзи берилади.

 ЎҚИНГ: Олий ўқувга ҳужжатларни онлайн топширамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!