Энг яхши экранли смартфон ва планшет маълум қилинди

Энг яхши экранли смартфон ва планшет маълум қилинди

Илғор смартфон ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шиддатли рақобат эвазига биз тобора инновацион девайслардан фойдаланиш имконига эга бўлмоқдамиз. Улар бир-бирларини яхшилаб ўрганиб, технологияларни такомиллаштириш чораларини кўришмоқда. Рақобат эса техник жараёнда мисоли ривожланиш двигатели.

2018 йилнинг 15 майи куни халқаро Society for Information Display (SID) қўмитаси жаҳонда энг яхши экранга эга бўлган мобил қурилма ҳамда планшет компьютерини маълум қилди.

Мутахассислар бу тадқиқот мобайнида смартфон ва планшет экранларининг нафақат техник жиҳатлари, балки фойдаланиш жараёнидаги ҳолатини ҳам яқиндан ўргандилар. Электрон қурилмаларни ёнма-ён қўйиб, уларнинг намойиш сифатини таққосладилар. Қоронғу ҳамда ёруғ шароитда экраннинг тасвир намойиш қилишдаги имкониятлари синчковлик билан синовдан ўтказилди. Натижада, 20 тадан зиёд гаджетлар орасидан энг яхши экранли смартфон ва планшетлар аниқлаб олинди.

Энг илғор планшетлар сафида биринчи ўринда 10,5 дюймли iPad Pro гаджетини кўриш мумкин. Бу девайс 2017 йилда тақдим қилинган. Унинг тасвир намойиши бўйича имкониятлари рақибларига, ҳатто Super AMOLED-матрицали рақиблариникидан ҳам анча юқори бўлиб чиқди.

Смартфонлар ўртасида эса iPhone X флагманига тенг келадиган гаджет топилмади. Экспертларнинг хулосаларига кўра, кучли айфоннинг экрани тасвирни аниқ ҳамда юқори ёрқинликда етказиб беради, ранг тусни узатиши ҳам юқори аниқликда.

Юқоридаги ҳар иккала гаджетда True Tone технологияси татбиқ қилинган бўлиб, ёруғлик даражасидан келиб чиқиб экрандаги оқ тус баланси ва меъёри ўзгариб туради.

Айнан True Tone технологиясининг хизматлари эвазига Apple планшети ҳамда смартфони жаҳонда энг яхши экранга девайслар деб топилган. Улар ҳар қандай шароитда ҳам табиий ва ёрқин, сифатли тасвир етказиб бера олишади. Бозордаги бошқа бирор гаджет бундай жиҳатга эга бўлмаган.

Шу билан бирга, тадқиқот жараёнида экспертлар ProMotion технологиясини ҳам ўрганиб чиқдилар. Бу функция 10 дюймли планшет экранидаги маълумот алмашинувини 120 Гц.гача тезлаштиради. Натижада, сурат сезиларли равишда тиниқ ва кўз учун ёқимли тусга киради.

Шу тахлит, минимал дизайндаги ромлар, экран учун мўлжалланган HDR технологияси, True Tone функцияси ҳамда ProMotion (iPad) каби ечим ва ёндашувлар сабабли iPhone X ва iPad Pro 10,5″ сайёрамизнинг "энг тиниқ" электрон қурилмаларига айланишди.

Эслатиб ўтамиз, iPhone X юртимизда 8 292 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда. Шу билан бирга, 10,5 дюймли iPad Pro (Wi-fi, 64 GB, gold) девайсини 5 239 000 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!