Энг йирик 5G тармоқларидаги интернет тезлигини таққослаб кўрамиз

  •   DiMaX
  •  2743
  •  15.06.2020 13:54

Энг йирик 5G тармоқларидаги интернет тезлигини таққослаб кўрамиз

Дунёдаги бир нечта мамлакатларда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи аллақачон ишга тушган. Bloomberg нашри улардан энг йирикларида интернет тезлигини қиёслаб кўрди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

5G инфратузилмаси ҳозирча Жанубий Корея, Хитой ва Японияда нисбатан тўлиқ ишга тушган. Шуни ҳисобга олган Bloomberg ўз журналистларини 5G-смартфонлар билан таъминлаб, интернет тезлигини синаб кўриш учун у ерларга жўнатди. Аниқроғи – тўрт нафар репортёр тегишлича Сеул, Пекин, Токио ҳамда Гонконг шаҳарларида тажриба ўтказишди.

Сеул шаҳридаги 5G тармоғида интернетнинг максимал тезлиги сониясига 1,2 гигабитни, ўртача тезлиги эса — 500 мегабитни ташкил этди. Пекинда эса мазкур кўрсаткич тегишлича 546 Мб/сония ҳамда 525 Мб/сонияга тенг бўлди. Журналист машинада кетаётганида ҳам унинг қўлидаги Huawei P40 Pro смартфони ҳеч бир муаммосиз 1080p сифатида онлайн-видео кўрсата олган.

ЎҚИНГ: 10 йилда интернет тезлиги қанча ошди ва Ўзбекистондаги ҳолат қандай? (Speedtest рейтинги)

Гонконг шаҳридаги бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида интернетнинг энг юқори тезлиги 620 Мб/сония, ўртача тезлиги эса 342 Мб/сония бўлган. Япония пойтахтида эса мазкур кўрсаткичлар тегишлича сониясига 1,4 гигабит ва 700 мегабитни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

Лекин яқин орада Ер юзининг барча ҳудудларига умуман бошқача – сунъий йўлдош орқали ишловчи, тезкор ва арзон интернет кириб бориши кутилмоқда...

ЎҚИНГ: Бутун сайёрага интернет тарқатувчи Starlink сайтида аллақачон уланишга ариза беришингиз мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.