Энг йирик халқаро форумда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» миллий стратегияси эътироф этилди

  •   DiMaX
  •  496
  •  18.05.2019 09:29

Энг йирик халқаро форумда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» миллий стратегияси эътироф этилди

Санкт-Петербург шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг турли соҳаларида ҳуқуқ ривожланишининг тенденцияларига қаратилган IX Петербург халқаро юридик форуми бўлиб ўтмоқда. Бу хусусда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бераётир.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон кибер хавфсизлик бўйича йирик конференция ўтказилувчи давлатлар қаторидан жой олди

Хабарга кўра, тадбирда Россия Федерацияси Бош вазири Д.Медведев, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари М.Бачелет, Microsoft корпорацияси вице-президенти С.Краун ва бошқалар иштирок этмоқда.

Мазкур форум доирасида «Бизнес-активларни токенизация қилиш: афсона ёки ҳақиқат?» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда бизнес учун норматив-ҳуқуқий муҳитни шакллантиришда тадбиркор ва давлат манфаатлари ўртасида самарали мувозанатни излаш масалалари муҳокама этилди.

Сессияда иштирок этган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари Пак Вячеслав форум иштирокчиларини Ўзбекистон Республикасининг ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқлари, АТ-сектор учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан таништирди.

У ўз нутқида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ЛБМАнинг роли ва вазифаларини сўзлаб берди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда блокчейн: билетлар савдосининг ягона тизими шу йил охиригача ишга тушади!

Шунингдек, В.Пак криптоактивлар айланмасини тартибга солиш бўйича амалий кўникмалар ва халқаро тажрибанинг, шу жумладан, умумий қабул қилинган халқаро стандартларнинг мавжуд эмаслиги рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига маълум даражада тўсқинлик қилувчи омил эканини таъкидлади.

Форум глобал ижтимоий-иқтисодий вазифалар доирасида долзарб ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш учун яратилган майдон ҳисобланади. Форум ишида ҳар йили Россия ва хорижий давлатлардан юқори мансабдор шахслар, иқтисодиёт ва халқаро муносабатлар соҳасидаги жаҳоннинг етакчи экспертлари, дунёнинг йирик компанияларининг юридик бўлинма раҳбарлари, халқаро юридик ҳамжамият вакиллари иштирок этади.

Қайд этиш жоизки, мазкур соҳа доирасидаги дунёнинг энг йирик халқаро форуми иштирокчилари юртимизнинг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш борасидаги ишларини юксак баҳоладилар.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон тўлиқ рақамли иқтисодиётга ўтади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!