Энг замонавий қурол-аслаҳалар нимага қодир?

Энг замонавий қурол-аслаҳалар нимага қодир?

Иккинчи жаҳон уруши тугагач, қуролланиш пойгаси авж олди. Уруш ваҳимаси давлатларни сергаклантирган ва “тинчлик истасанг – урушга тайёрлан”, ақидасини мустаҳкамлаган эди. Олти йил даҳшатлари замонавий қуроллар ясалишига туртки берди. Бугунга келиб ҳужум ва мудофаада қўлланадиган ўта илғор қуролларни кўришимиз мумкин.

“Аватар” ва “Рысь-БП” биоморфлари

“Аватар” ва “Рысь-БП” жанговар роботлари разведка ишлари ва юк ташишни уддалай олади. “Рысь-БП”нинг тўрт оёғи бўлиб, пулемёт ёки танкка қарши бошқарилувчи ракета билан жиҳозланади. Биоморф исталган жойда ҳаракатлана олади, жумладан, 40 см сув остида юриши, 50 см баландликка сакраб чиқиши ҳамда ўнқир-чўнқирларда одимлаши мумкин.

“Рысь-БП”нинг максимал тезлиги соатига 15 км, ўнқир-чўнқирларда эса 10 км.

“Аватар” роботи тўсиқлардан ўтади, ҳатто транспорт воситасини ҳайдаши мумкин. У даставвал қутқарув ишлари учун ясалган, аммо эндиликда зиммасига жанговар вазифа юкланмоқда. Бундан ташқари, очиқ фазода фазогир-оператор кузатувида иш юритади.

Сувости роботлари

РФнинг Ҳарбий денгиз флоти учун телебошқарувли “Гавиа”, “Марлин” ва “Пантера” роботлари ишлаб чиқарилди. “Гавиа” оператор олдиндан белгилаган йўналиш бўйича юриб маълумот тўплайди, разведка ишларини бажариши мумкин, бундан ташқари қирғоқни қўриқлаш, минадан тозалаш ишларини бажаради. “Марлин” 350 метргача чуқурликда бўлган объектларни қидириб, ғаввослар оғирини енгил қилади. “Пантера” эса чўккан объектларни қидириш, тадқиқ қилиш ва 105 кггача юкларни олиб чиқиш учун яратилган.

Танкчисиз танк

Донғи кетган “Армата” танки ҳам келажакда роботга айланиши мумкин. Танк ишлаб чиқарувчи “Уралвагонзавод” буюртма олиши биланоқ бошқарувчисиз танк ясаб беришни ваъда қиляпти. Корпорация раҳбари Олег Сиенконинг сўзларига қараганда бу кўп вақт олмайди.

“Армата” платформасидаги Т-15 оғир БМП

Учар зениткалар

БМД-4М “Садовница” асосидаги зенит комплекси “Птицелов” тажрибавий-конструкторлик ишлари доирасида олиб бориляпти. “Учар зенитка” парашют услубида тушади ва ўта баланддаги ҳужумларни қайтара олади. Бундан ташқари, десант учун БТР-МДМ “Ракушка” бронетранспортери яратилган. Иккала машина ҳам қурол-аслаҳаланган.

МВСВ-2008даги БМД-4 – Мудофаа вазирлигининг экспозицияси.

МВСВ-2008даги БМД-4 – Мудофаа вазирлигининг экспозицияси.

Бомбанинг ўзи нишонга олади

Россиянинг ўзи нишонга олувчи бомбалари Сурияда Исломий давлатга қарши жангда синаб кўрилди. Танк ва бошқа бронетехникага қарши авиацион бомбалар ўзи нишонга олувчи жанговар элементлар билан таъминланмоқда. Элемент тахминий нишон яқинига парашютда туширилади. Сўнг у атрофни инфрақизил тизим ёрдамида сканерлайди ва нишон аниқланганда сониясига 2 км тезликда 1 кгли мис ўқларни отади. У 70 ммли зирҳни тешишга қодир.

Сапёрсиз минасизлантириш

Минасизлантирувчи УР-77 “Метеорит” қурилмаси 1977 йилда тайёрланган, аммо бугунга келиб қўлланмоқда. Ўточар қудрати юқорилиги учун руслар “Змей Горыныч” деб атайди. Снарядлар ўзиюрар “Гвоздика” гаубицасига бириктирилади. Ракета ортида узунлиги 1 кмгача шнур бўлиб, портловчи модда билан тўлдирилган ва охири беркитилган. Шнур тортиб портлатилиши натижасида танк учун 6 м кенгликда йўл очилади.

Минасизлантирувчи УР-77 қурилмаси

Минасизлантирувчи УР-77 қурилмаси

Электроникани бўғувчи микротўлқинлар

Атрофдаги душмандан мудофааланиш учун СВЧ пушка яратилган бўлиб, кучли релятивистик генератор ва кўзгули антеннага эга, шунингдек, бошқарув тизими ва маълумотлар узатувчиси бор. У ЗРК “Бук” шассисига ўрнатилади. Душманнинг қуроллари ва пастдан учувчи ҳаво объектларининг радиоэлектрон аппаратларини бўғади.

Электрон соябон

Контактсиз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими турли халақит берувчи тўлқинларни ишлаб чиқаради. Мураккаб ва кучли рақамли сигнал воситасида улар Ер атмосфераси ва яқин космосдаги нишонга, жанговар каллак, ракета ва бошқа технологик қуролларнинг тизимига таъсир кўрсатишга қодир. Натижада душман аппаратураси мўлжални йўқотади, тизим ишдан чиқади ёки нишонни уролмайди.

Товушсиз сувости қайиқлари

“Варшавянка” классидаги дизел-электрли субмаринларнинг товуши бағоят пастлиги сабаб “қора туйнук” деб аталади. Субмаринлар 240 м чуқурликкача ботиши ва соатига 20 узел тезликда йўл босиши, душман кемасини хуфёна таъқиб қилиши мумкин. У рус флотидаги “Сом” ва “Палтус” сувости қайиқлари ўрнига келди.

Жазоир учун чиқарилган 636М “Варшавянка” сувости қайиғи

Жазоир учун чиқарилган “Варшавянка” сувости қайиғи

32 минг қурилмадан ташкил топган тармоқ

“Ангара” компютер тармоғини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ лозим. Зотан у йирик маълумотлар массивларига ишлов беради. Ундан ҳарбий стратегия ва таҳлилчилик соҳасида мураккаб техникани лойиҳалаштиришда фойдаланилмоқчи. “Ангара” ҳисоблаш тармоғи ҳар хил 32 минг қурилмани бирлаштира олади. Бу улкан ҳажмли маълумотлар базасига ишлов бериш ва ўта тезкорлик билан қарор қабул қилиш имконини беради.

Масофадан бўрон ҳосил қилиш

“Бўрон генератори” (Thunder Generator) ўлдирмайдиган қурол бўлиб, Исроил армиясида ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида қўллаб келинади. У аввалига экинларни қушдан қўриш мақсадида яратилган бўлса, сўнгра одамларга қарши қўллана бошланди. Генератор импульс детонацияси технологияси ёрдамида катта тезликда кучли тўлқин зарбаси юборади. Зарба 30 м наридаги одамга таъсир қилади, 3 метрдан эса жиддий шикастлаши ва контузиягача олиб бориши мумкин.

Ғазо секторидаги Исроил аскари. Israel Defense Forces / Flickr / CC BY-SA 2.0 фотоси

Ғазо секторидаги Исроил аскари. Israel Defense Forces / Flickr / CC BY-SA 2.0 фотоси

Марказдан қочма тўп

АҚШнинг Trinamic Technologies компанияси DREAD номли марказдан қочма тўп (пушка) яратди. Бу қурол ёрдамида сониясига 120 минг марта отиш мумкин. Унда марказдан қочма куч қўлланган. DREADни сунъий йўлдошли платформага ўрнатиш режалаштириляпти.

 Лазер нури билан уриш

Boeing компанияси 1 кВт қувватли доимий лазер нури ишлаб чиқарувчи Laser Avenger номли қурилма устида ишлаяпти. Узоқ масофадаги нишонга иссиқлик йўналтириб, дронни уриш ёки портловчи модда детонациясини фаоллаштиришга қодир.

Boeing YAL-1 экспериментал жанговар самолёт бўлиб, бортдаги кучли лазер воситасида душман объектларини йўқ қила олади. US Missile Defense Agency / Wikimedia / Public domain фотоси

Boeing YAL-1 экспериментал жанговар самолёт бўлиб, бортдаги кучли лазер воситасида душман объектларини йўқ қила олади.
US Missile Defense Agency / Wikimedia / Public domain фотоси

Бундан ташқари компания портлашнинг зарб тўлқинини қайтарувчи ёки ютувчи плазмали куч майдонини патентлади. Электр, лазер ва микротўлқин нурларини қўллаган қурилма портлашдан олдин плазма интерференцияси майдонини яратади ҳамда у тўлқин зарбининг кинетик энергиясини ютади.

Йўналишини ўзгартирувчи ўқ

Американинг DARPA агентлиги Exacto дастури доирасида учиш мобайнида йўналишини ўзгартирадиган ўқ яратиш устида изланмоқда. 50-калибрли патронга электрон бошқарув ўрнатилгач, у ҳаракатланувчи нишонни ура олади.

Арлингтондаги DARPAнинг штаб-квартираси. Nelson Pavlosky / Flickr / CC BY-SA 2.0

Арлингтондаги DARPAнинг штаб-квартираси. Nelson Pavlosky / Flickr / CC BY-SA 2.0

Радио орқали бошқарилувчи қўнғизлар

Агентликнинг яна бир ихтироси HI-MEMS (Hybrid Insect Micro-Electrical-Mechanical System) деб аталади.  Унда қўнғизчага электрон схема имплантацияланади. Қўнғиз улғайгач, электрон схема фаоллашади ва уни радио орқали бошқариш мумкин. Унинг ёрдамида жосуслик ишларини олиб бориш ёки жанг майдонини кузатиш мумкин.

Лазер нури билан уриш

Душманни мўлжалдан адаштириш ва кўриш қобилиятидан вақтинча мосуво қилиш учун қўлланувчи қурол. АҚШ яратган бу винтовка инсонни ўлдирмайди ва қаттиқ шикаст етказмайди. “Инсонпарвар” қурол.

PHASR винтовкаси. Air Force Research Laboratory, Office of Public Affairs Photo / Wikimedia / Public Domain фотоси

PHASR винтовкаси. Air Force Research Laboratory, Office of Public Affairs Photo / Wikimedia / Public Domain фотоси

Портлаш жойини ҳисобга олувчи граната

XM25 CDTE гранатометига ҳисоблаш блоки ўрнатилган бўлиб, душманнинг қоқ устида портлаши учун снаряднинг учиш вақти ва масофасини аввалдан ҳисоб-китоб қилади. Ярим кмгача масофадаги душманни йўқ қилиш мумкин.

АҚШ аскари XM25 CDTE гранатометини синамоқда. The U.S. Army / Wikimedia / Public Domain фотоси

АҚШ аскари XM25 CDTE гранатометини синамоқда. The U.S. Army / Wikimedia / Public Domain фотоси

Квантли камуфляж

Ниқобланиш учун кўп турдаги либослар ишлаб чиқариляпти. Энг ғаройиб ихтиролардан бири квантли камуфляж бўлиб, у ўзида нурни акс эттирмайди, яъни кўринмайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!