Энг замонавий ва энг кучли: Россиянинг янги сувости кемаси сурати тармоқларда пайдо бўлди
Энг янги К-561 «Казань» субмарини Северодвинск портидан чиқаётган пайтида суратга олинган. Айни пайтда сурат тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
«Казань» «Ясень-М» 885М лойиҳаси доирасида чиқарилаётган сувости кемаларидан бири ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, К-560 «Северодвинск» 2014 йилда Ҳарбий денгиз флоти таркибига келиб қўшилган эди. Аввалгиси билан таққослаганда К-561 анча мукаммаллаштирилган бўлиб, аппарат ўз синфи бўйича дунёдаги энг кучли сувости кемасига айланиши мумкин.
ЎҚИНГ:Россиялик ҳарбийлар илк бор янги сувости кемасини намойиш қилди
Янги субмарин 533 миллиметр калибрли 30 та торпеда билан жиҳозланган. Сув устида «Казан»нинг энг йўқори тезлиги соатига 16 узел, сув остида эса у соатига 30 узел тезликда суза олади. Янги сувости кемаси аввалгисига қараганда кам шовқин чиқаради. «Казан»даги барча техникалар Россиянинг ўзида ишлаб чиқарилган, яъни бу гал кемасозлар импортни четлаб ўтишган.
Ушбу сувости кемаларини ишлаб чиқариш 2009 йилда Северодвинскдаги «Севмаш» заводида йўлга қўйилган эди. Уларнинг дастлабкиси 2017 йил 31 мартда сувга туширилган, аммо кораблни флотга топшириш 2019 йилга мўлжалланган. Умуман, «Ясень» лойиҳаси бўйича жами 7 та атом сувости кемасини ишлаб чиқариш режалаштирилган, уларнинг охиргиси 2023 йилда чиқарилади.
ЎҚИНГ:Microsoft сувости “маълумот маркази”ни синаб кўрмоқда