Энг зарарли смартфонлар ўнталиги (2019 йил февраль): биринчи ўринда – Xiaomi’нинг оммабоп модели!

  •   DiMaX
  •  7096
  •  08.02.2019 17:55

Энг зарарли смартфонлар ўнталиги (2019 йил февраль): биринчи ўринда – Xiaomi’нинг оммабоп модели!

Мобил телефонларнинг ўзидан радиация нури таратишидан хабаримиз бор, аммо зарурат туфайли уларни ишлатаверамиз. Ҳар хил моделларда бу нурланиш даражаси турлича.

ЎҚИНГ: Энг кўп радиация нури тарқатувчи смартфонлар рейтинги билан танишинг! (2018 йил, сентябрь)

Statista таҳлил компанияси махсус тадқиқот ўтказиб, энг кўп нурланиш тарқатувчи смартфонлар ўнталигини эълон қилди. Унда смартфонларнинг солиштирма ютилиш коэффициенти (Specific Absorption Rate, SAR) кўрсаткичлари акс эттирилган. Мазкур тушунчалар ҳақида эса мана бу мақоламизда кенгроқ маълумот берилган.

Турли мамлакатларда SAR’нинг хавфсиз даражасини аниқловчи ўз меъёрлари мавжуд. Масалан, Европада унинг энг юқори чегараси 2 Вт/кг бўлса, АҚШ ва Жанубий Кореяда 1,6 Вт/кг қилиб белгиланган.

ЎҚИНГ: Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Буни қарангки, бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам оммалашиб бораётган Xiaomi компаниясининг Mi A1 модели радиация тарқатиш бўйича энг зарарли смартфон бўлиб қолмоқда.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Xiaomi Mi A1 смартфонининг коэффициенти 1,75 Вт/кг.га тенг, иккинчи ўринни эса 1,63 Вт/кг.лик кўрсаткич билан OnePlus 5T модели банд этган. «Кучли учлик»ни эса 1,58 Вт/кг.лик натижа билан яна «хитойча Apple»нинг маҳсулоти – Mi Max 3 «мобил кинотеатри» якунлаб берган. Тўртинчи ўринда яна «асло қотмас» смартфонлар тақдим этувчи компаниянинг OnePlus 6Т модели – унинг SAR кўрсаткичи 1,55 Вт/кг экан.

Мазкур рўйхатда бешинчи ўриндан бошланган ҳамда бу рейтингга кирмаган барча смартфон моделлари АҚШ ва Европа хавфсизлик талабларига жавоб беради.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!