Энг зўр Android-флагманлар рейтингига Redmi K40 ҳамда K40 Pro ҳам кирди, Mi 11 эса яна пастлади! (AnTuTu, 2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  796
  •  02.03.2021 13:58

Энг зўр Android-флагманлар рейтингига Redmi K40 ҳамда K40 Pro ҳам кирди, Mi 11 эса яна пастлади! (AnTuTu, 2021 йил февраль)

Аввалроқ биз 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Ушбу сервис жамоаси январда текшириб кўрилган ўрта нархли смартфонларнинг ҳам энг кучлиларини эълон қилганди. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

AnTuTu энди февраль ойида бенчмаркда текшириб кўрилган энг қудратли Android-смартфонлар ўнталигини тақдим этди. Рўйхатни шакллантириш учун камида минг марта тест қилиб кўрилган моделларнинг энг юқори эмас, балки ўртача натижалари олинган.

Янги рейтингдаги дастлабки тўртта поғонани Snapdragon 888 процессори базасидаги флагманлар эгаллаган. Vivo компаниясининг iQOO бренди тайёрлаган iQOO 7 геймерофони ўтган ойда чиқиб олган тахтидан бу гал ҳам тушмабди – 726 939 балл. Худди шу компания яқиндагина тақдим этган камерофон – Zeiss оптикали Vivo X60 Pro+ флагмани эса 726 925 балл билан бирданига иккинчи ўринга чиқиб олган.

Xiaomi корпорациясининг суббренди куни кечагина Redmi K40 Pro ҳамда K40 Pro+ флагманларини намойиш қилган эди. Шулардан биринчиси энг кучлилар рейтингида биратўла кучли учликка кирган – 718 434 балл!

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман Geekbench’да: бу сизга Redmi K40 Pro эмас!

«Хитойча Apple»нинг асосий флагмани – Xiaomi Mi 11 эса AnTuTu рейтингларида пастлашда давом этмоқда. Ўтган йилнинг сўнгги рейтингида етакчи бўлган ушбу қурилма бу йилнинг бошида иккинчи поғонага тушган эди. Февраль ойига келиб эса у 712 366 баллик натижа билан тўртинчи ўриннигина ола билган!

Кучлилар ўнлигида кейинги поғоналар тегишлича қуйидаги смартфонларга насиб этган:

  1. Huawei Mate 40 Pro (Kirin 9000 чипли) – 683 919 балл;
  2. Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (Snapdragon 888 чипли) – 679 159 балл;
  3. Redmi K40 (Snapdragon 870 чипли) – 668 471 балл;
  4. Oppo Reno 5 Pro+ (Snapdragon 865 чипли) – 667 456 балл;
  5. Redmi K30 Extreme Edition (Snapdragon 865 чипли) – 666 043 балл;
  6. iQOO 5 (Snapdragon 865 чипли) – 661 609 балл.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида олиб қараганда, дастлабки иккита ва сўнгги ўринларни Vivo смартфонлари эгаллаган. Рўйхатда энг кўп – тўртта поғонада эса Xiaomi маҳсулотларини кўрамиз. Қолган учта ўринни бўлса Huawei, Samsung ҳамда Oppo компанияларининг биттадан флагманлари банд этган.

ЎҚИНГ: Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)