Энг зўр Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu талқини, 2018 йил, октябрь): хитойликлар Samsung’ни сиқиб чиқаришди!

  •   DiMaX
  •  1717
  •  09.10.2018 11:46

Энг зўр Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu талқини, 2018 йил, октябрь): хитойликлар Samsung’ни сиқиб чиқаришди!

Турли мобил қурилмаларнинг ишлаш самарадорлигини баҳолаб берувчи онлайн сервислар орасида AnTuTu бенчмаркининг ўзига яраша ўрни бор. Ушбу сервис айни дамгача расман тақдим этилган смартфонларнинг тезлиги бўйича янги рейтингни эълон қилди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Android-смартфонлар бўйича AnTuTu рейтингида ўтган ойлар етакчиси – Xiaomi Black Shark ўйинбоп смартфони ўз ўрнини бермаган. Ушбу геймерофон 293 009 балл блиан биринчи ўринда турибди. Иккинчи ўрин эгаси ҳам ўзгармаган – «хитойча Apple»нинг асосий рақобатчиси яқинда тақдим этган Meizu 16th модели, 292 000 очко. Яна битта ўйинбоп телефон – Asus ROG Phone эса ундан салгина камроқ – 291 217 балл билан кучли учликни якунлаб берган.

Кўриб турганингиздек, тўртинчи ўринни Smartisan Nut R1, бешинчи поғонани эса Vivo NEX Ultimate банд этган. Уёғига эса Xiaomi’нинг иккита флагмани – яқиндагина намойиш қилинган Mi 8 Pro ҳамда «деярли шаффоф» корпусли Mi 8 Explorer Edition келмоқда. Саккизинчи қаторни «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6 эгаллаган бўлса, тўққизинчи ўринда бетакрор Oppo Find X флагмани турибди. ТОП-ўнталикни яна ўша «хитойча Apple» ўзининг Mi 8 модели якунлаб берган.

Юқоридаги смартфонларнинг барчаси Snapdragon 845 процессорли бўлса, яқин орада янги авлод чипсети базасидаги бошқа бир кучли флагман ҳам майдонга тушади. У ҳали расман намойиш этилмасидан аввал AnTuTu бенчмаркида ўз кучини кўрсатиб улгурган!

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Android-смартфонларнинг янги рекордчисини қарши олинг!

Эътибор берган бўлсангиз, 2018 йилнинг октябрь ойи бошигача чиққан бақувват смартфонлар ўнталигида энг юқори баллни ҳам, энг кўп ўринни ҳам Xiaomi гаджетлари олган. Яна бир жиҳати – бу гал рейтингдан фақатгина «хитойлик» смартфонлар ўрин олган, етакчи смартфонсоз бўлмиш Samsung’ни улар кучлилар сафидан буткул чиқариб юборишган!

Айтиш керакки, кучлилар рўйхатига кирувчи флагманларни тақдим этган компанияларнинг аксарият моделлардаги смартфонлари Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда Xiaomi ва Meizu, шунингдек, келаси ойнинг етакчиси бўлиши кутилаётган Huawei ҳамда, гарчи AnTuTu рейтингидан чиқиб кетган бўлса-да, жуда оммабоп Samsung смартфонларини онлайн харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: 650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!