Энг зўр букламафонда десктоп режими пайдо бўлди: Windows’дан қолишмайди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  433
  •  08.05.2021 15:11

Энг зўр букламафонда десктоп режими пайдо бўлди: Windows’дан қолишмайди! (+видео)

Xiaomi компанияси 30 мартдаги мега-тақдимотида намойиш этган буклама смартфон – Mi Mix Fold бир қатор жиҳатларига кўра шу тур гаджетлардан анча устун. Жумладан, мазкур моделда мобил индустрияда илк бор суюқ линзали камера қўлланган.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи 80 хилдаги Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонлари рўйхати

Компания куни кеча Xiaomi Mi Mix Fold прошивкасини MIUI 12.0.10 версиясига янгилади. Мазкур апдейт билан смартфон тўлақонли десктоп режимига, яъни уни худди компьютер ёки ноутбуклардаги каби интерфейсга эга бўлди.

Смартфонини янгилаб олган айрим фойдаланувчилар аллақачон унинг янги режимда қандай ишлашини кўрсатувчи видеоларни улаша бошлашган. Шулардан бирини қуйида томоша қиламиз:

Ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, Mi Mix Fold десктоп режимида худди Windows каби интерфейсга эга: унда танланган иловалар ва созламаларни тезкор очиш учун «Пуск» менюсининг аналоги ҳам бор. Топшириқлар панелида энг тез-тез қўлланувчи иловаларнинг белгичалари ҳамда қидирув тугмачаси мавжуд. Смартфон аккумуляторининг қувват даражаси ҳақидаги маълумот, сана ва вақт кабилар ҳам Windows операцион тизимидаги каби ишланган.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта илова ойнасини очиш, уларни экран бўйлаб истаганча силжитиш ва ўлчамларини ўзгартириш мумкин. Parallel Windows функцияси иккита иловани экраннинг тенг ярмига ажратган ҳолда очиш имконини беради.

Интерфейсдаги ўзгаришлардан ташқари, MIUI 12.0.10 версияси Xiaomi Mi Mix Fold смартфонига 3D Surround Sound технологиясини ҳам олиб келган.

ЎҚИНГ: ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.