Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1768
  •  23.06.2021 09:58

Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

Аввалроқ биз «М.Видео-Эльдорадо» компанияси тақдим этган, Россияда 2020 йили энг оммалашган смартфонсозлар ва моделлар рейтингини чиқарган эдик. Кейин эса «Яндекс.Маркет» ҳам интернет фойдаланувчилари энг кўп қизиққан моделлар топ-ўнталигини тақдим этган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Роскачество рейтинги: энг зўр смартфон – бултурги флагман, энг қиммати эса атиги 4-ўринда!

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти ўзиннг энг яхши смартфонлар рейтингини янгилади. Рўйхат 16 та янги модел қўшилган бўлиб, рейтинг энди жами 167 русумдаги смартфонни ўз ичига олди.

Барча параметрлари, нархи ва сифати бўйича энг зўр флагман сифатида Sony Xperia 5 II модели рейтинг етакчиси бўлди. Эслатиб ўтамиз, япон компанияси ўтган йилнинг сентябрида тақдим этган ушбу смартфон бир нечта талаблар инобатга олинганган ҳолда яратилган: камералар имконияти кенгайтирилган, ўйин ва бошқа мобил иловалардаги юқори ишчанлик, 5G тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.

ЎҚИНГ: Sony янги қулоқчин рекламасида 2022 йилги флагман смартфонини кўрсатди (учта видео)

Бундан ташқари, «Роскачество» алоҳида параметрлар бўйича ҳам энг яхши смартфонларнинг бир нечта рейтингларини эълон қилди. Масалан, нархи 30 000 рублгача (тахминан 412 АҚШ долларигача) бўлган моделлар орасида энг зўрлари қуйидагилардир:

Ташкилот хулосасига кўра, Poco F3 модели 2021 йилнинг биринчи ярмида энг яхши ҳамёнбоп телефондир. Биз энг оммабоп смартфонлар рейтингларидан жой олиб келаётган ушбу қурилманинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан мана бу мақоламизда таништирганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Флагман чипли янги смартфон – Poco F3 GT расмий видеотизери чиқди

Яхши камерали ҳамёнбоп смартфонлар рейтингида ҳам Poco F3 етакчи:

Ўрта нархли «автономлик монстрлари» рейтингида эса Redmi бренди флагмани – Redmi Note 10 Pro биринчиликни қўлга киритган:

Геймерлар учун энг зўр ҳамёнбоп смартфон эса яна Poco бренди вакили – Poco X3 Pro модели эътироф этилган:

Ўрта нарх тоифасидаги, катта экранга эга смартфонлар рейтингида ҳам Poco F3 етакчи:

Эътибор берган бўлсангиз, энг зўр флагманлар рейтингидан ташқари барча рейтингларда Xiaomi компаниясининг суббрендлари вакиллари етакчи.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!