Энг зўр ҳамёнбоп – Galaxy M51 смартфони FCC базасида «қўлга тушди»

  •   DiMaX
  •  2600
  •  05.08.2020 09:40

Энг зўр ҳамёнбоп – Galaxy M51 смартфони FCC базасида «қўлга тушди»

Galaxy M туркумига Samsung компаниясининг энг арзон смартфонлари киради. Лекин унинг навбатдаги вакили кўп жиҳатларига кўра ўрта нархли Galaxy A моделларидан қолишмайдиган бўляпти.

ЎҚИНГ: 6,5" AMOLED дисплей, тўртта камера ва 6,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M31s смартфони тақдим қилинди

Айтиш керакки, Galaxy M51 модели ҳақидаги дастлабки хабарлар йилнинг бошидаёқ тарқалган. Аввалроқ эса уни Geekbench сервисида синаб ҳам кўришган.

Энди бўлса АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси – FCC маълумотлар базасида Samsung Galaxy M51 модели пайдо бўлди. Мазкур нуфузли ташкилот аллақачон АҚШ ҳудудида сотишга тайёр бўлган гаджетларнигина сертификатлашини ҳисобга олсак, жанубий кореялик гигант бу смартфонини тез орада тақдим этса керак.

Ушбу смартфоннинг уч модулли камерага, ундаги бош сенсор 64 мегапикселлик аниқликка эга эканлиги маълум. Galaxy M51 аппарат таъминоти асосини эса Snapdragon 675 ёки Snapdragon 710 процессори ташкил этади.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

FCC базасида қайд этилишича, Galaxy M51 аккумулятори 25 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

Samsung бу моделини кузнинг бошида (айрим маълумотларга кўра – 4 сентябрь куни) Ҳиндистонда намойиш этиши кутилмоқда. Девайснинг нархи ҳозирча номаълум, лекин юқоридаги техник жиҳатларига қараганда, унчалик арзон бўлмаслиги турган гап.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01 Core смартфони чиқди: сиз уни «танийсиз»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!