Энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар тахтига янги даъвогар! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  1446
  •  07.05.2021 17:12

Энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар тахтига янги даъвогар! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил апрель)

Биз бугун AnTuTu бенчмаркига кўра энг бақувват флагманларнинг ўнталигини эълон қилган эдик. Мазкур сервис жамоаси ўрта нарх доирасидаги смартфонларнинг ҳам рейтингини тақдим этган.

ЎҚИНГ: Ўз нархи доирасида энг кучли смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги, 2021 йил март)

Ушбу рўйхатни тузишда 1 апрелдан 30 апрелгача AnTuTu сервисида камида минг марта текшириб кўрилган смартфонларнинг ўртача (энг юқори эмас) кўрсаткичлари ҳисобга олинган.

Бир неча ойдан бери тахтдан тушмай келаётган Xiaomi компаниясининг Redmi 10X флагмани бу гал ҳам етакчиликни қўлдан бермаган – 455 838 балл.

Лекин апрелдаги рейтингда янги қаҳрамон пайдо бўлган ва бирданига 447 608 балл билан иккинчи ўринга чиқиб олган. Бу – Vivo компаниясининг iQOO бренди Qualcomm Snapdragon 768G процессори асосида тайёрлаб, мартнинг охирида тақдим этган iQOO Z3 моделидир.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги бешта етакчи: Huawei ўйиндан чиқди! (2021 йил 1-чорак)

AnTuTu сервисига кўра ҳамёнбоп смартфонларнинг апрель ойи рейтингига яна қуйидаги моделлар кирган:

  1. Huawei Nova 8 Pro – 442 944 балл
  2. Honor 30 – 438 863 балл
  3. Huawei Nova 8 – 438 023 балл
  4. Huawei Nova 7 – 436 285 балл
  5. Honor X10 – 418 632 балл
  6. Huawei Nova 7SE – 408 966 балл
  7. Redmi Note 9 Pro – 402 060 балл
  8. Oppo Reno 5 – 401 045 балл

Эслатиб ўтамиз: бу – AnTuTu бенчмаркида фақат хитойлик смартфон эгаларининг текширувлари натижаларига асосланган рўйхат. Глобал рейтинг ҳам шу кунларда чиқиб қолади, бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!