Энг зўр iPhone ҳам DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлди!

  •   DiMaX
  •  1197
  •  08.11.2019 14:17

Энг зўр iPhone ҳам DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлди!

Фотокамераларни профессионал синовдан ўтказиши билан танилган DxOMark компаниясини яхши биласиз. Яқиндан бери у қурилмаларнинг яна бир жиҳатини тестдан ўтказишни бошлаган ва бу борадаги илк рейтингини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: 2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

DxOMark негадир янги айфонларнинг камераси текшируви натижаларини узоқ вақтгача маълум қилмай келди. Ниҳоят, орадан бир ярим ой ўтгач, унинг сайтида iPhone 11 Pro Max камераси ҳақида мақола пайдо бўлди. Буни қарангки, Apple’нинг энг зўр смартфони бу борада 117 балл билан атиги учинчи ўринни олибди!

Кўриб турибсизки, биринчи ва иккинчи ўринларни Huawei Mate 30 Pro ҳамда Premium талқинидаги Xiaomi Mi CC9 Pro флагманлари бир хил – 121 баллик натижа билан забт этишган.

ЎҚИНГ: Apple энди келиб-келиб Xiaomi’дан нусха ола бошлади!

DxOMark сайтидаги юқорида таъкидланган мақола муаллифи iPhone 11 Pro Max камерасининг универсаллигини мақтаган. Экспозициялари аъло даражада, жуда ёрқин ва қоронғи ҳудудларда рангларнинг кенг диапазонини бера олади. Рангларнинг табиийлиги сақланади, айниқса – портретларда.

Шунингдек, янги – Deep Fusion режими ҳам эътироф этилган; у нейротармоқлар ёрдамида суратларнинг тафсилотларини аниқлаштириб беради. Гарчи яхши ёритилмаган шароитларда деталлар ўта аниқ бўлмаса-да, iPhone XS моделларидагига кўра унинг камераси анча такомиллаштирилган.

Шу билан бирга, iPhone 11 Pro Max камерасида нуқсонлар ҳам мавжуд. Масалан, орқа фонни хиралаштириб кўрсатиш – боке эффектини дастурий таъминот даражасида яхши бажара олмайди. Смартфон кишини суратга олаётиб, унинг тасвири чегараларини ҳамиша ҳам аниқ ажратолмайди, хусусан, сочлар мисолида бу муаммо яққол кўриниб қолади:

Мақолада яна iPhone 11 Pro Max телеобъективининг рақибларидан қолишганини таъкидланган – у атиги икки карралик зумга эга, Xiaomi ва Huawei эса нақ беш карра яқинлаштириб бера олади! Шундай бўлса-да, Apple флагмани камерасида кенг бурчакли объективга эга модул яхши – у яхши динамик диапазон ва ранглар узатилишини таъминлайди, бироқ сифатига кўра асосий датчикдан яхши эмас.

Хулласи калом, купертиноликлар iPhone 11 Pro Max камерасини янги даражага олиб чиқишган, лекин айрим жиҳатларига кўра у барибир хитойлик рақибларидан мағлуб бўлган. Орадаги фарқ унчалик катта эмас ва оддий фойдаланувчиларга сезилмайди ҳам, фақат мутахассисларгина ажрата олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Кадр ортида: таниқли фотографдан онлайн машҳурлик сирлари (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!