Энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  2912
  •  12.05.2020 09:35

Энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

AnTuTu дастурчилари яқинда апрель ойидаги хитойлик фойдаланувчиларнинг текширувлари асосида ҳамёнбоп смартфонлар рейтингини эълон қилишганди. Энди эса навбат бутун дунё бўйлаб мазкур бенчмаркда текширилган энг кучли ўрта нархли смартфонларга келди.

ЎҚИНГ: AnTuTu энг қудратли флагманлар ТОП-ўнталигини эълон қилди (2020 йил апрель)

Хитой рейтингига умуман кирмаган смартфон – Huawei компаниясининг Nova 7i модели глобал рейтингда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган. Kirin 810 процессорли ушбу қурилма ўртача 308 853 баллик натижа кўрсатган.

MediaTek Helio G90T процессорли Redmi Note 8 Pro смартфони 291 742 балл билан иккинчи ўринни эгаллаган. Кучли учликни айни шу процессор базасидаги Realme 6 модели якунлаб берган – 291 093 балл.

Нуфузли чипсоз – Qualcomm процессорларига асосланган смартфонлар бу рўйхатда ҳам кучли учликка кира олмаган, аммо қолган барча ўринлар айнан унинг чипсетлари базасидаги қурилмаларга тегишли.

Кўриб турганингиздек, 4 ва 5-ўринларни Snapdragon 720G процессорли Realme 6 Pro (282 519 балл) ҳамда Redmi Note 9S (277 954 балл) банд этган. Кейинги поғоналардан жой олган Realme X2 (270 995 балл), Xiaomi Mi 9T (265 032 балл), Samsung Galaxy A80 (264 952 балл), Samsung Galaxy A71 (264 860 балл) ҳамда Xiaomi Mi Note 10 (263 965 балл) смартфонларининг барчаси Snapdragon 730G процессори базасида яратилган.

ЎҚИНГ: Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.