Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  2237
  •  30.04.2020 13:41

Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

Vivo ўйинбоп қурилмаларга мослашган бренди остидаги янги – iQOO Neo 3 5G смартфонини бир ҳафта аввал тақдим этган эди. Компания ушбу ҳамёнбоп 5G-смартфонини «Ғалаба учун туғилган» дея мақтаганича бор экан!

ЎҚИНГ: Ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Кеча – 29 апрель куни JD.com, Tmall ҳамда Suning онлайн дўконлари орқали сотила бошлаган iQOO Neo 3 моделининг биринчи партияси тезда сотиб тугатилган. Ярим соатлик савдода ундан тушган даромад 100 миллион юань ёки 14 миллион доллардан ошган ва бу кўрсаткич iQOO бренди учун мутлақ рекорддир.

Эслатиб ўтамиз, Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформаси ҳозирда энг кучли Android-процессор ҳисобланди. Унга асосланган энг арзон смартфон эса яқинларгача Redmi K30 Pro флагмани эди. Таҳлилчилар шу ва унинг Zoom Edition версиясидан яхши смартфон бу йил чиқмайди, дейишган, аммо Vivo геймерофони уларнинг прогнозларини чилпарчин қилди!

iQOO Neo 3 моделининг хусусиятлари билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин, Xiaomi эса бугуннинг ўзида иккита смартфон тақдим этяпти – бизни кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди