Энг зўр смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил март): янги қиролни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  4589
  •  05.03.2019 14:09

Энг зўр смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил март): янги қиролни қарши олинг!

AnTuTu жамоаси Android-смартфонларнинг самарадорлик бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилди. Рўйхатга шу кунгача бозорга чиққан, бевосита фойдаланувчиларнинг ўзлари ушбу бенчмаркда текшириб кўрган моделлар қатнашган.

ЎҚИНГ: Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

Эсингизда бўлса, Lenovo Z5 Pro GT флагмани ваъда қилинганидан ҳам ошиқ натижа кўрсатиб, AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатган эди. Бироқ кейинчалик Xiaomi Mi 9 ундан ҳам ошиқ кўрсаткич намоён этганди. Хулласи калом, «хитойча Apple»нинг янги флагмани AnTuTu эълон қилган рейтингда энди сўзсиз ғолиб бўлиб турибди – 371 849 балл! Lenovo Z5 Pro GT 855 смартфони 353 469 балл билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ўтган ойдаги рейтинг ғолиби – Nubia Red Magic Mars ўйинбоп смартфони 320 763 очко билан кучли учликни якунлаб берган.

Энг зўр смартфонлар ўнталиги ва уларнинг баллари билан қуйида тўлиқ танишиб олинг:

Гувоҳи бўлаётганимиздек, хитойлик техногигантнинг энг зўр флагмани – Huawei Mate 20 атиги тўртинчи ўринда. Кўриниб турибдики, Snapdragon 855 процессори Kirin 980 чипидан устунлигини намоён этган. Лекин Nubia Red Magic Mars нисбатан эски, яъни ўтган йилги Snapdragon 845 чипи базасида ишласа-да, натижалари Kirin 980 процессорли смартфондан баланд!

Кейинги ўринларни тегишлича: Honor V20 (306 726 балл), Huawei Mate 20X (304 325 балл), Honor Magic 2 (301 442 балл), Asus ROG Phone (297 953 балл), Black Shark Helo (297 473 балл) ҳамда Xiaomi Mi 8 Pro (296 953 балл) смартфонлари банд этишган.

2019 йилнинг март ойигача энг зўр натижалар кўрсатган смартфонлар рўйхатидан Xiaomi Mi 8 Pro моделининг глобал прошивкали, 8/128 гигабайт хотирали вариантини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 299 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: AnTuTu’нинг янги рекордчиси, тағин ҳамёнбоп iQOO Monster геймерофони тақдим этилди!