«Енгиллаштирилган» флагман – Galaxy S20 Lite ҳақидаги янги маълумотлар билан танишинг

  •   DiMaX
  •  909
  •  25.06.2020 12:33

«Енгиллаштирилган» флагман – Galaxy S20 Lite ҳақидаги янги маълумотлар билан танишинг

Жанубий кореялик гигантнинг Galaxy S20 туркумидаги флагманлари зўр чиққан, аммо нархлари янада зўр-да! Шунинг учун ҳам Samsung уларнинг арзонлаштирилган – Lite-версиясини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Upgrade дастури: Galaxy смартфонларини энди ҳар йили ярим нархида олиш мумкин! (+видео)

SamMobile нашри ўз манбаларига таяниб, Galaxy S20 Lite модели ҳақида айрим тафсилотларни эълон қилди. Унга кўра, бу смартфон айнан шу номда эмас, балки Galaxy S20 Fan Edition номи остида бозорга чиқарилиши ҳам мумкин.

Қандай номланишидан қатъи назар, Samsung уни уч хил ранглардаги корпусларда таклиф этади: кўк, оқ ва оч бинафшаранг. Шунингдек, қурилма энг кичик конфигурацияда 128 гигабайтлик ички хотирага эга бўлади.

Galaxy S20 Lite (ёки Galaxy S20 Fan Edition) модели августда намойиш қилинадиган One UI 2.5 график қобиғига эга бўлади. Смартфоннинг тақдимоти эса шу йилнинг охирроғида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 тақдим этди, лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!