Энди метрога киришда ИИБ ходимлари турмайди!

Энди метрога киришда ИИБ ходимлари турмайди!

Метрога киришдаги ИИБ ходимлари ўрнини техник воситалар эгаллайди. Метрополитенга киришдаги ички ишлар органлари ходимлари ўрни босқичма-босқич техник ҳимоя воситаларига бўшатилади. Пойтахт метросининг учта бекатида жорий этиш бўйича синов бошланган. Бу ҳақда "Газета.uz" ёзмоқда.

Синов тариқасида ички ишлар органлари ходимлари ўрнига техник ҳимоя воситалари — кузатув камералари, радиоалоқа воситалари ва сигнализациядан фойдаланилади.

Айни пайтда «Ўзбекистон», «Миллий боғ» ва «Машинасозлар» станцияларида тест режимида техникалар ишламоқда.

ЎҚИНГ: Бухорода робот давлат хизматлари ҳақида маълумот бермоқда

Техник воситалар ва алоқа воситалари етарлича бўлганида ташқи ва ички текширув такрорланмаслиги учун ташқи назорат тўлиқ техник ҳимоя воситаларига ўтказилар экан.

Ички ишлар органлари ходимларининг техник воситаларга тўлиқ алмаштиришнинг аниқ муддатлари номаълум. Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси бошлиғининг таъкидлашича, мазкур жараён босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!