Epic Games афсонавий ўйинлар туркумини App Store’дан буткул олиб ташлади

  •   DiMaX
  •  910
  •  11.12.2018 16:05

Epic Games афсонавий ўйинлар туркумини App Store’дан буткул олиб ташлади

Бир қатор оммабоп маҳсулотлари билан машҳур бўлган Epic Games компанияси ўзининг Epic Blade трилогиясига мансуб ўйинларни App Store иловалар каталогидан олиб ташлади. Улардан сўнггиси – Infinity Blade III ўйини 2013 йили тақдим этилган бўлиб, мазкур сериянинг тугатилиши ўшандаёқ эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft ва яна учтаси: энг зўр ўйинлар энди смартфонларда

Infinity Blade ўйинларини керакли сифат даражасида ушлаб туриш дастурчилар жамоасига тобора қийинчиликлар туғдириб келаётган экан. Буни Epic Games геймерларга қарата эълон қилинган расмий мурожаатида таъкидлаган.

App Store’да ҳозирда оддий қидирув орқали Infinity Blade ўйинларини изласангиз, натижа бермайди. Аммо бу ўйинни аввал ўрнатган ва ўчириб ташлаган бўлсангиз, харидлар тарихи орқали уни топиб, қайтадан ўрнатишингиз мумкин. Ўйинларда ички контент харидлари ҳам аллақачон ўчирилган.

Айтиб ўтиш ўринлики, iPhone учун илк Infinity Blade ўйини 2010 йили тақдим этилган. 2012 йили эса Apple компанияси iPad 3 намойишида планшет имкониятларини Infintiy Blade: Dungeons мисолида кўрсатиб берган. 2013 йилнинг сентябрида – iPhone 5s тақдимотида эса Infinity Blade III ҳам намойиш этилган. Мазкур ўйин ўша пайтда энг илғор бўлган A7 процессорининг ва ундаги PowerVR G6430 видеочипининг потенциалини намоён этиб берган эди.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2018: ўйинлар оламида йилнинг энг зўрлари тақдирланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.