Epic Games иккита ўйинни 13 августгача бепул ва бутунлай улашяпти!

  •   DiMaX
  •  752
  •  07.08.2020 18:35

Epic Games иккита ўйинни 13 августгача бепул ва бутунлай улашяпти!

Коронавирус пандемияси сабабли кишилар уйда зерикиб қолмасликлари учун турли ўйинларни бепул таклиф этиш анъанаси давом этмоқда. Жумладан, кейинги пайтларда кўп саховат кўрсатаётган Epic Games дўконидан то кейинги ҳафтанинг пайшанбасигача яна иккита ўйинни бутунлай олиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Улардан биринчиси Wilmot’s Warehouse номли бошқотирма бўлиб, унда геймерларга омборчи ролида ўйнаш таклиф этилади. Унинг иши бир қараганда жуда оддий туюлади – буюмларни саралаб жойлаб чиқиш. Лекин бу айримлар ўйлагандек «болаларбоп эрмак» эмас – ишга киришсангиз буни ўзингиз англаб етасиз. Metacritic ресурсида фойдаланувчилар ўйинни учун 10 баллдан 8,4 баллга баҳолашгани бежиз эмас.

Wilmot’s Warehouse ўйинини ушбу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтиб, «Получить» тугмачасини босасиз.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг биринчи ярмидаги энг зўр 20 та ўйин

Вақтинча текинга тарқатилаётган иккинчи ўйин эса уқувсиз дастурчилар ҳақида. 3 out of 10, EP 1: Welcome To Shovelworks номли бу ўйин-комедия ўз ишини яхши эплай олмайдиган ўйинсоз дастурчи саргузаштларига бағишланади.

3 out of 10, EP 1: Welcome To Shovelworks ҳазилнамо ўйинини мана бу ҳавола орқали тегишли саҳифага кириб, «Получить» тугмачаси орқали юклаб оласиз.

Фақат ёдда тутинг: юқоридаги ҳар иккала ўйиннинг бепул тарқатилиш муддати 13 августгача давом этади. Шунгача уларни олиб қўйишга улгурсангиз, кейин истаган пайтингиз бепул ўйнайверсиз.

ЎҚИНГ: Tetris ўйнаб, ҳар куни 5 минг доллар ютиб олиш мумкин! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!