Epic Games Store 22 июлгача иккита ўйинни бепул тарқатяпти

Epic Games Store 22 июлгача иккита ўйинни бепул тарқатяпти

Epic Games Store ўйинларни бепул тақдим этишда давом этмоқда, бу сафар фойдаланувчиларга Bridge Constructor: Walking Dead and Ironcast ўрнини босувчи  Obduction ва Offworld Trading Company'ни юклаб олиш таклиф этилмоқда.

ЎҚИНГ: Fortnite фойдаланувчилари ўзга сайёраликлар ҳамласига учради! (+видео)

Obduction — бу Cyan Worlds томонидан ишлаб чиқилган, биринчи шахсда ўйналувчи илмий-фантастик ўйин. Ўйин Kickstarter'да 1,3 миллион доллар йиғган ва 2016 йилда чиққан. У Myst (1991) ва Riven (1997) нинг давомчисидир. Obduction, шунингдек, виртуал реаллик минигарнитураларини қўллаб-қувватлайди.

Offworld Trading Company — бу Марсда реал вақтда ўйналадиган илмий-фантастик стратегия ўйни. Ўйин саботаж, душманлик билан эгаллаб олиш ва бошқалардан иборат иқтисодий жанглардан иборат. Offworld Trading Company ўйни Civilization IV етакчи дизайнери Сорен Жонсон раҳбарлигида яратилган.

Epic Games Store Windows ва macOS учун Obduction ҳамда Windows учун Offworld Trading Company'ни таклиф қилмоқда. Ушбу ўйинларни юклаб олишни хоҳловчилар 22 июлга қадар улгуриб қолишлари керак.

Батафсил: Epic Games Store.

ЎҚИНГ: Apple блоклаган Fortnite ўйинини iPhone ва iPad’ларга қайтариш йўли топилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.