Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

  •   DiMaX
  •  1140
  •  19.05.2020 13:40

Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Турли ўйин студиялари ва дўконлари коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида кишилар уйларида қолишлари учун ўз маҳсулот ва товарларини бепул тарқатишмоқда. Лекин ўша ўйинлар аслида қанча туриши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

ЎҚИНГ: GTA 5 фанатлари, даврингиз келди – уни буткул бепул олиб қўйинг! (+видео)

PCGamesN нашри журналистлари Epic Games Store ўйин дўкони ишга тушганидан буён геймерларга бепул берган барча ўйинларнинг умумий қийматини ҳисоблаб чиқишди. Айтиш керакки, мазкур сервис 2018 йилнинг 6 декабридан иш бошлаган ва ҳозиргача турли ўйинларни текинга тарқатиш акцияларини ўтказиб келаётир.

Хулласи калом, EGS шу кунгача геймерларга жами 108 та ўйинни бепул берганлиги маълум бўлди. Уларнинг умумий нархи эса 2140,94 АҚШ долларига тўғри келар экан – ўйин индустрияси ҳали бунақа саховатга гувоҳ бўлган эмас!

Бу саховат Epic Games компаниясининг ўзи учун қанчага тушганини эса билишнинг имкони йўқ. Ўйинсозлар ўзларининг маҳсулотларини бепул беришдан манфатдор эмаслар; шундай экан, компания улар билан қандайдир ҳамкорлик шартномаси тузган. Эҳтимол пулли ўйинларнинг ҳар бир бепул юклаб олиниши учун унинг нархини ўз ёнидан тўлагандир, балки бир марталик гонорар билан дастурчиларни рози қилгандир.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?