Ер думалоқ, Galaxy Note 20 эса ...

Ер думалоқ, Galaxy Note 20 эса ...

«Аристотел айтган: Ер думалоқ,
Icecat айтган: Samsung Galaxy Note 20 ясси».

Ишончли информатор Ice Universe ўз Тwitter саҳифасида юқоридаги твитни қолдирди. Бу эса Galaxy Note 20 смартфони экрани қайрилма эмас, балки ясси бўлишини кўрсатади. Бу Samsung'нинг охирги беш йилдан буён биринчи марта ясси экранли Galaxy Note смартфони чиқаришидир. Note сериясининг энг охирги ясси экранли вакили Galaxy Note 5 эди.

Note 5'дан кейинги барча Note'лар қайрилма экранли бўлиб келган. Шундан кейин, ҳатто S моделлари ҳам қайрилма экранли қилиб чиқарила бошлади.

Аммо Samsung бу стратегиясини қайта ишлаб чиқишга қарор қилгани кўриниб турибди. Galaxy S10e, S10 Lite ва Note 10 Lite'ларнинг ҳаммасига ясси экран қўйилган.

Аммо Galaxy Note 20+ қайрилма экранли бўлиши мумкин. Юқорида ҳам мисол қилиб келтирганимиздек, флагманларнинг фақатгина арзонроқ моделлари ясси экранга эга бўлади.

Note 20 жуфтлиги август бошида, аниқроқ қилиб айтсак, 5 августда тақдим қилиниши кутилмоқда. Тақдимотда Galaxy Fold 2 ҳам намойиш қилиниши ва бу смартфонда ҳам Note'ларга ўхшаш хусусиятлар бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 20'лар қандай рангларда бўлади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.