Ер сайёрасининг дастлабки даврлари: ҳаёт тўқ қизил рангда кечган

  •   Saroy
  •  650
  •  22.10.2018 11:42

Ер сайёрасининг дастлабки даврлари: ҳаёт тўқ қизил рангда кечган

Сайёрамиз пайдо бўлган даврларда унинг ҳаёти яшил рангда кечмаган. Олимларнинг таъкидлашича, унинг  тўқ қизил рангда ривожланган даврлари ҳам бўлган.  

Ўша даврларда Ер атмосферасида ҳозиргидек кўп кислород бўлмаган. Она сайёрамизда дастлабки ривожланиш даврларида ҳаво асосан ис кази ва метандан иборат бўлган. Кейинчалик, яъни 2,4 миллиард йиллар ўтгач, мувозанат  O2 фойдасига ўзгарган. Олимлар, бунга сабаб цианобактериялар бўлган, демоқдалар. Улар фотосинтез қилиш қобилиятини намойиш қилган. Улар ис газини ютиб ҳамда Қуёш энергиясини сингдириб, тинмай кислород чиқариб турган.

Ерда ҳаётнинг фотосинтезлашган шакли  “кислород фожеаси” га қадар ҳам бўлган, лекин қандай қилиб эволюциялашган ва хлорофиллдан фойдаланишга ўтганлиги маълум эмас. Хлорофилл фотосинтезнинг асосий пигменти ҳисобланади, ва у қуёш нурининг қувватини тутиб қолади. Америкалик олимлар Шиладитья Дассарма ва Эдвард Швайтерманларнинг фикрича, хлорофиллгача асосий фотосинтез пигментлар, бу ретинал ҳисобланган.

ЎҚИНГ:Осмондан ер остига: галактикани ўрганиш технологияси метроларда қўлланилади

Мовий ва қисман қизил диапазондаги нурларни ютувчи хлорофиллдан фарқли улароқ, ретинал спектрнинг яшил қисмини «тутади». У бактериородопсиннинг бир қисми ҳисобланади ва унинг ёрдамида айрим бактериялар фотосинтезни амалга оширади. У микроорганизмлар колониясига тўқ-қизил ранг беради.

Олимларнинг ушбу тахминлари нафақат ердаги ҳаётнинг эволюциясини тушуниш учун муҳим ҳисобланади, балки улар ердан бошқа цивилизацияларни қидиришда ҳам қўл келади. Сайёрамизни ҳамма «яшил сайёра», деб аташади, лекин унинг ривожланишида «тўқ-қизил» босқичлари ҳам бўлган. Бундан ташқари, агар қандайдир экзосайёрада  фотосинтезлашган ҳаёт шакли мавжуд бўлса, демак у ретинолдан фойдаланаётган бўлса керак, чунки у хлорофиллдан оддийроқ ва коинотда кўп учрайди.

ЎҚИНГ:Коинот шахтёрлари: АҚШда янги касб пайдо бўлмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!