Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

  •   DiMaX
  •  3754
  •  06.06.2020 13:24

Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

Куни кеча AnTuTu жамоаси Хитойдаги фойдаланувчиларнинг бенчмаркдаги текширувларига кўра май ойидаги энг қудратли смартфонлар рейтингини чиқарганди. Энди эса бутун жаҳон бўйича мазкур сервисда синаб кўрилган флагманлар орасидан энг зўрлари ҳам аниқланди.

ЎҚИНГ: Тўрт йил аввалги смартфон барча iPhone ва iPad’лардан устун келди! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

Апрелдаги глобал рейтинг етакчиси – Mi 10 Pro бу гал ҳам улоқни қўлдан чиқармади – 590 838 балл. Xiaomi корпорацияси иккинчи ўринни ҳам бегона қилмаган – унинг арзончи брендига мансуб Redmi K30 Pro флагмани 586 004 баллик натижа кўрсатган. OnePlus 8 Pro модели 581 794 балл билан учинчи ўринга тушиб қолган бўлса, тўртинчи поғонада 574 229 балл билан яна «Хитойча Apple» вакили – Xiaomi Mi 10 модели турибди.

Рейтинг чўққисидаги тўртта ўринни Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформаси базасидаги смартфонлар эгаллаган бўлса, кейинги иккита поғонада Exynos 990 процессорли моделларни кўрамиз: Galaxy S20 Ultra 5G (519 975 балл) ва Samsung S20+ 5G (513 185 балл). Эслатиб ўтамиз, март ойидаги глобал рейтингда дастлабки тўртта ўринни фақатгина Samsung флагманлари забт этган эди.

Май ойидаги энг зўр смартфонлар ўнталигида охирги учта поғонада Asus ROG Phone 2 (510 146 балл), Samsung Galaxy S20+ (506 240 балл), Realme X2 Pro (500 573 балл) ҳамда Samsung Galaxy S20 5G (500 503 балл) турибди.

Шу тариқа, май ойи рейтингида жанубий кореяликларнинг тўртта, Xiaomi’нинг учта флагмани бўлса, Realme, OnePlus ҳамда ASUS компанияларининг биттадан смартфонлари бор. Эътиборли жиҳати – дунёдаги иккинчи рақамли смартфонсоз – Huawei корпорациясининг бирорта ҳам модели бу гал кучлилар сафига кирмаган!

ЎҚИНГ: Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.