Ер юзига бепул интернет тарқатиш учун яна 60 та йўлдош орбитага чиқарилди

  •   DiMaX
  •  1024
  •  04.06.2020 13:01

Ер юзига бепул интернет тарқатиш учун яна 60 та йўлдош орбитага чиқарилди

Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган. Нафақат булар, балки у Starlink лойиҳаси доирасида бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ҳам ният қилган.

ЎҚИНГ: Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

Пайшанба, 4 июнь куни Falcon 9 ракета-ташувчиси SpaceX компаниясининг навбатдаги 60 та мини-йўлдошини Ер орбитаси қуйи қатламига олиб чиқди. Улар Starlink интернет тизимини йўлга қўйишда қўлланади, деб ёзади Xabar.uz.

Ҳар бир сунъий йўлдошнинг оғирлиги 260 килограммдан бўлиб, SpaceX муҳандислари текширувидан сўнг улар ўз ион двигателлари ёрдамида 550 километр баландликдаги орбитага чиқади.

SpaceX ўз йўлдошлари билан сайёрамизнинг исталган бурчагида кенг полосали интернетни таъминлай олувчи глобал тизимни йўлга қўймоқчи.

Ҳозир компаниянинг йўлдошлар гуруҳидаги космик аппаратлар сони 480 тага етди. 2019 йилнинг май ойидан бери жами саккизинчи марта йўлдошлар орбитага чиқарилди.

Илон Маск режасига кўра, бутун Ер куррасини тўлақонли интернет билан қоплаш учун дастлабки босқичда 12 мингта мини-йўлдош керак (кейинчалик уларнинг сонини 30 мингтага етказиш режалаштирилган).

Лойиҳага ҳаммаси бўлиб 10 миллиард доллар маблағ тикилган.

ЎҚИНГ: Илон Маск шу йилиёқ одамларни киборгга айлантира бошлайди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.