Ердаги энг бадавлат киши билан фазога чипта нархи аниқ бўлди

  •   DiMaX
  •  675
  •  14.06.2021 11:59

Ердаги энг бадавлат киши билан фазога чипта нархи аниқ бўлди

Илон Маск асос солган SpaceX хусусий ташкилотининг Crew Dragon кемасида амалга ошириладиган илк фазовий саёҳат иштирокчиларининг исмлари маълум. Аммо ундан ҳам олдин Blue Origin компанияси кимошди савдоси орқали космосга чипта сотаётгани ҳақида ёзган эдик. Лекин яқиндагина...

ЎҚИНГ: Маск ҳам, Безос ҳам «дамини олаверсин»: сайёрамизда энг бой киши бошқаси бўлди!

Blue Origin ҳамда Amazon компаниялари асосчиси ва бош ижрочи директори, 57 ёшли Жефф Безос ушбу чиптани бегона қилмоқчи эмас – тадбиркор 20 июль куни укаси билан бирга коинотга учишини эълон қилган эди. Улар билан бирга учишни истаганлар учун учинчи чипта аукционга қўйилган эди ва энди унинг нархи аниқ бўлди.

Илк фазовий сайёҳлик чиптаси учун аукционда 159 та мамлакатдан жами 7,6 минг киши қатнашган. TechCrunch нашрининг ёзишича, кимошди савдосидаги якунловчи ставка қилиниб, тадбир якунланган. Унга кўра, фазога чиптанинг якуний нархи 28 миллион долларга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Blue Origin компаниясининг фазо кемаси ушбу парвозда Ер юзасидан 100 километр юқорида учади. Шу тариқа, биринчи космик сайёҳ суборбитал маконгача чиқиб келади. SpaceX эса биринчи фазовий саёҳатчиларни Халқаро космик станциягача олиб бормоқчи, кейинроқ эса Марс сайёрасига ҳам учишни режалаштирган. Илон Маск яқинда бир интервьюсида, Марсга учадиган илк фазогирларнинг машъум тақдирини прогноз қилган. Унинг ўзи бўлса...

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!