Ердаги миллиард йиллик эволюцияни кўрсатувчи қисқа видеони томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1256
  •  22.04.2021 11:25

Ердаги миллиард йиллик эволюцияни кўрсатувчи қисқа видеони томоша қилинг!

«Қидирув гиганти» ўзининг Google Earth сервисига Timelapse функциясини қўшгани ҳақида куни кеча ёзган эдик. Унда сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини акс эттирувчи видео ҳам берилган.

ЎҚИНГ: Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

SciTech Daily номли YouTube-канал эса сайёрамиз тектоник плиталарининг миллиард йиллик ҳаракатини 40 сониялик ролик тарзида тақдим этди. Айнан мана шу плиталарнинг ҳаракати Ердаги умумий эволюцияни белгилаб берган.

Видеолавҳа муаллифларининг фикрича, уларнинг мазкур иши Ер сайёрасининг келажакдаги тектоник ҳолатини прогнозлашда қўл келади. Бу, айниқса, атроф-муҳитнинг глобал ўзгаришларини ўрганаётган олимлар учун муҳимдир.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!