Эркаклар учун эмас: Xiaomi Civi 2 расман тақдим қилинди

Эркаклар учун эмас: Xiaomi Civi 2 расман тақдим қилинди

Бир неча кунлик тизерлардан сўнг, Xiaomi ўзининг Civi 2 смартфонини Хитойда расман намойиш қилди. Компаниянинг "энг чиройли" деб таъриф бериладиган смартфони кўпроқ аёллар учун мўлжалланган бўлиб, у янгича дизайн ва бир қанча техник хусусиятлар яхшиланишларига эга. Аввалги Civi смартфонлари каби Civi 2 ҳам ингичка (7.23 мм) ва енгил (171,8 грамм) танага эга. 

Civi 2 олд томонида Apple'нинг янги iPhone 14 Pro смартфонларида бўлгани каби таблетка дори шаклидаги тирқишга эга ва унинг ичида 2 та селфи камера жойлашган. Уларнинг асосийси автофокус, яна бошқаси 100 градусли ултра-кенг линза бўлиб, иккови ҳам Samsung'нинг 32 мегапикселли S5K3D2 камера сенсорларидир.

Орқа томонда эса смартфон тўртбурчак камера оролига эга. Унинг ичида эса иккита камера сенсорларини ўз ичига олган битта катта ва қўшимча камера модули билан LED чироқ мавжуд. Камераларнинг асосийсига Sony'нинг 50 мегапикселли IМХ766 сенсори, иккинчисига 20 мегапикселли Sony IМХ376К сенсори, учинчисига эса 2 мегапикселли GalaxyCore GC02М1 макро сенсори ўрнатилган.

Смартфон 6.55 дюймли, 2400х1080 пиксел зичлиги ва 120 герцли янгиланиш тезлигига эга OLED дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у Corning Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган. Қурилманинг капоти остида Qualcomm'нинг Snapdragon 7 Gen 1 чипсети ўрнатилган ва у Android 12'га асосланган MIUI 13'да ишлайди. Унинг 4,500 мА/с батареяси 67 Вт тезликда USB-C порти орқали қувватланади. Уланиш бўйича, телефон иккилик SIM-карта, 5G, Wi-Fi 6, Bluetooth 5.2 ва NFC'ни қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Civi 2 пушти, ҳаворанг, қора ва Hello Kitty билан ҳамкорликда оқ рангларда сотувга чиқарилади. Нархлар қуйидагича:

8ГБ + 128ГБ – ¥2,399 ($335)
8ГБ + 256ГБ – ¥2,499 ($350)
12ГБ + 256ГБ – ¥2,799 ($390)

Xiaomi смартфоннинг Хитойдан ташқарига чиқарилишини ҳали тасдиқламади, лекин миш-мишларга кўра, смартфон Xiaomi 12 Lite NЕ номи остида глобал бозорга чиқарилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 Pro қанчалик тез зарядланиши маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!