Эрон: «бомба отаси»ни сунъий йўлдошдан фойдаланиб Исроил ўлдирган

  •   DiMaX
  •  612
  •  07.12.2020 09:02

Эрон: «бомба отаси»ни сунъий йўлдошдан фойдаланиб Исроил ўлдирган

Шу йилнинг 27 ноябрь куни Эрон мудофаа вазир ўринбосари, ядро-физик Муҳсин Фахризода Теҳрон яқинидаги суиқасд натижасида ҳалок бўлганди. Мамлакат қуролли кучлари вакили Рамазон Шариф унинг сунъий йўлдошдан бошқариладиган қурол ёрдамида ўлдирилганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Эрон армияси ўз жанговар роботлари билан мақтанмоқда

Фахризода оғир жароҳат олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Марҳум олим Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва инновацион ташкилотнинг раҳбари, ҳарбий кафедра раҳбарининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

«Sepah News» порталининг хабарига кўра, юқори мартабали ҳарбий амалдор Фахризодани ўлдиришда «сунъий йўлдош томонидан бошқариладиган замонавий электрон ускуналардан фойдаланилган»ини айтган.

«Fars» агентлигининг маълум қилишича, у 150 метр узоқликдаги «Nissan» автомашинасига ўрнатилган ва масофадан бошқариладиган қуролдан отиб ўлдирилган. Суиқасд содир бўлган жойда Фахризода ва унинг соқчиларидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Сунъий йўлдош ҳақидаги маълумотни аввалроқ «Al-Alam» телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда эълон қилган эди.

Жиноят содир этилган жойда жиноятчиларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар Эрон расмийлари томонидан тасдиқланди. Улар суиқасдни ким режалаштиргани ва қотилликка алоқадор бошқа шахсларни аниқлашганини маълум қилишди.

Эрон ҳукумати содир бўлган ҳодисада Исроилни, шунингдек, мамлакатда тақиқланган «Эрон халқ мужоҳидлар ташкилоти»ни айблаб, қотилликка жавоб қайтаришга ваъда берди. Эроннинг баъзи расмийлари АҚШ ва Саудия Арабистонининг алоқаларига ҳам ишора қилмоқда.

ЎҚИНГ: Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!