Эронда “Pokemon Go” ўйини тақиқланди

Эронда “Pokemon Go” ўйини тақиқланди

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати мамлакатда смартфонлар учун мўлжалланган “Pokemon Go” ўйини хавфсизлик нуқтайи-назаридан тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Qalampir.Uz ёзмоқда.

Мазкур қарор Эрон халқининг онлайн фаолиятини назорат қилувчи расмий идора – виртуал макон Олий кенгаши томонидан қабул қилинди. Ўйин хавфсизликка қандай таҳдид қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмади.

Кўплаб мамлакатларда ушбу ўйиннинг салбий оқибатлари ҳақида фикр билдирилмоқда. Эрондан олдин, Саудия Арабистони ва Мисрда ҳам “Pokemon Go” ўйини тақиқланган эди.

Маълумот ўрнида, “Pokemon Go” 2016 йилнинг 6 июлида чиққан   реаллик ва виртуал ҳаётни боғлайдиган компьютер ўйини бўлиб,   Niantic компанияси томонидан ишлаб чиқилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!