Бугундан Galaxy Note 10 ва Note 10+ 70 та мамлакатда сотувга чиқди

Бугундан Galaxy Note 10 ва Note 10+ 70 та мамлакатда сотувга чиқди

Бугун, 23 августдан «Samsung» компаниясининг «Galaxy Note 10» янги флагман смартфони 70 та давлат сотила бошланди. 

Смартфон савдоси Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Россия, Сингапур, Таиланд, Ҳиндистон, Австралия, шунингдек, Европа ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларида старт олди.

Сентябрнинг бошидан флагман сотиладиган мамлакатлар сони 130 тага кўпаяди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A30s ҳамда Galaxy A50s тақдим қилинди.

АҚШда «Unpacked» номи остидаги тадбирда янги маҳсулот тақдимотидан сўнг Жанубий Корея компанияси смартфонни Ҳиндистон, Чили ва Австралияда намойиш қилган.

Компания вакилларининг таъкидлашича, жорий йилнинг 9–19 август кунлари «Galaxy Note 10»га олдиндан буюртмалар сони 1,3 млн.тага етган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Samsung смартфонлари нархлари билан танишинг (2019 йил 20 август)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!