Эртага пойтахтда “MobiСon-2017” конференцияси бўлиб ўтади

Эртага пойтахтда “MobiСon-2017” конференцияси бўлиб ўтади

Ҳар йили Марказий Осиёдаги ягона мобил конференция мобил соҳасининг энг қизғин тенденцияларини муҳокама қилиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан мутахассисларни йиғади. Мазкур анжуманнинг бош ҳомийси – “Beeline” компанияси, конференция ташкилотчиси – “Ledokol Group”. Иккинчи марта ўтказилаётган анжуманни Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий қўллаб-қувватламоқда.

Бу йилги конференцияда мобил алоқа соҳасидаги етакчи мутахассислар, Яндекс, Одноклассники, UFOX компаниясининг вакиллари иштирок этишади ҳамда 20 дан зиёд спикерлар сўзга чиқишади.

“MobiСon конференциясига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан мамнунмиз, - дейди “Unitel” масъулияти чекланган жамияти ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ораз Абдураззоқов. – Бундай тадбирлар соҳа ривожига сезиларли таъсир кўрсатади, келгуси йил учун тенденциялар ва истиқболларни шакллантиради. Тажрибалар билан ўртоқлашиш, ҳамкасблар билан фикр алмашиш, шунингдек рақамли саноатнинг глобал тенденциялари билан таниши имконига эга эканлигимиздан мамнунмиз.

Анжуманда рақамли, Интернет-маркетинг, мобил технологиялар ва коммуникациялар соҳасида мутахассислар энг долзарб профессионал мавзуларда суҳбат қуришади. Мисол учун, бу миқиёсда мазкур майдонда биринчи марта оммавий ахборот воситаларининг истиқболли йўналиши сифадиа видео-блоггерлик масалалари муҳокама қилинади. Экспертлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мобил тижорат ва мобил банкинг масалаларига ҳам эътибор қаратишади. Энг қизғин баҳслар эскирган маркетинг тушунчалари ва унинг рақамли шаклга айланиши ва ижтимоий тармоқлардаги энг фаол тенденцияларга бағишланган сессияларда кутилмоқда.

Хуршида НАЗАРОВА

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!